1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жаннатда хурмоларингиз кўп бўлишини истайсизми?

05:29 / 21.10.2025 947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الْجَنَّةِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар».

Бу зикрни қилган одам уни ҳар айтганда ўзининг жаннатдаги боғига бир дона хурмо кўчати эккан бўлар экан. Яъни, унинг жаннатдаги мақоми бир поғона кўтарилади. Вақтни беҳуда ўтказмай, «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи»ни айтиб туриш керак.

Албатта, ўзини билган мўмин банда учун бош мақсад нима қилиб бўлса ҳам жаннатга кириб олиш эмас. У жаннатда иложи борича юқори мартабага эришиш учун ҳаракат қилади, жаннатдан ўзига берилган боғнинг бошқаларникидан яхшироқ бўлишини орзу қилади.

Ана шу боғни обод қилиш учун бу дунёнинг ўзида имкон бор экан. Бунинг учун зокирлардан бўлиш зарур экан. Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, ушбу ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон – бир дақиқанинг ўзида уни жуда кўп ададда айтиш мумкин.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3075 14:08 / 22.09.2019
Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, .Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса уйғоқ давоми...

3510 12:14 / 08.08.2019
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қишлоқни кўриб, унга киришни хоҳласалар .Аллоҳумма давоми...

931 03:20 / 13.07.2025
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина ва мавлана Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ъадада давоми...

1133 11:28 / 29.08.2025
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021