1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳга энг севикли калом

05:51 / 20 октябрь 908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُخْبِرُكَ بِأَحَبِّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ؟ قُلْتُ: أَخْبِرْنِي يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: إِنَّ أَحَبَّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: أَحَبُّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ مَا اصْطَفَى اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сенга Аллоҳга энг маҳбуб бўлган каломнинг хабарини берайми?» дедилар.

«Хабарини беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Аллоҳга энг маҳбуб калом «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»дир», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб калом – Аллоҳ Ўз фаришталари учун танлаб олган «Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи. Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи»дир», дейилган.

Бу ҳадиси шарифдан Аллоҳга энг маҳбуб бўлган бир калом ҳам борлигини ва у «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» эканини билиб оламиз. Бу қисқа иборани ният ва ихлос ила зикр қилиб юрсак, катта савобга эга бўламиз. У Аллоҳга энг севикли калом бўлгач, уни зикр қилганларга бериладиган савоб қандай бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Бу ердаги «Аллоҳга энг маҳбуб калом»дан мурод Қуръони Каримдан кейингиси эканини унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таолога тасбеҳ ва ҳамдни қўшиб «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни зикр қилган одам Аллоҳ таоло Ўз фаришталари учун танлаб олган зикрни қилган бўлар экан. Албатта, мўмин-мусулмон банда бунинг фазлини англаб етиши ва унга амал қилиши лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллаҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи давоми...

8148 08:30 / 19.12.2024
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди давоми...

1067 04:28 / 04 сентябрь
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта .Субҳаналлоҳ,, ўттиз уч марта давоми...

6823 08:11 / 03.02.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёғаётган пайтда давоми...

2925 16:34 / 27.01.2020
Аудиолар

211727 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130976 14:35 / 11.08.2021