1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳишом ибн Абдулмалик

09:38 / 08.10.2025 1087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври: ҳижрий 105-125; милодий 723-742)

Ҳишом ибн Абдулмалик ибн Марвон ўзининг акаси Язиднинг амрига биноан халифа бўлди. У ўғилларини Румдаги жиҳодга раҳбар қилиб сайлади. Унинг даврида ислоҳот ишлари кенгайди, ерлар обод қилинди. Шунингдек, Расофа шаҳри қурилди, девонлар такомиллаштирилиб, тартибга солинди.

Ҳишом ибн Абдулмалик ўз ишини яхши биладиган, ҳалим, қон тўкишни ёмон кўрадиган одам эди. Лекин шу билан бирга, у бахиллиги билан танилганди.

Ўша даврда фатҳ ишлари, кўнгилдагидек бўлмаса ҳам, давом этиб турди. Франция ерларида қўмондон Абдурраҳмон Ғофиқий ўз аскарлари билан олдинга силжиб, Франциянинг марказигача кириб борди. Французлар жуда қаттиқ қўрқув остида қолдилар. Бундай қўрқув бутун Европа бўйлаб барча насронийлар ичида тарқалди. Шундан сўнг улар жамланиб, ўзларига Шарл (Карл) Мартинни лашкарбоши қилиб олишди. Шунда Бувотийя (Пуатье) деган жойда Булатуш-шуҳадо номли катта жанг бўлиб ўтди. Ушбу жангда Ғофиқий ўлдирилди. Лашкар орқага, Франциянинг жануб тарафига чекинишга мажбур бўлди. Ҳижрий 114, милодий 732 йилда бўлиб ўтган мазкур жанглар Франция учун энг хатарли урушлар эди.

Ўша даврдаги қўзғалонлардан яна бири ҳижрий 121 (милодий 738) йилда Зайд ибн Алий ибн Ҳусайннинг Куфада Бану Умайяга қарши кўтарган қўзғалони эди.

Лекин куфаликлар ўз одатларига кўра у кишини ёрдамсиз қолдиришди. Зайд ибн Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шиддат билан жанг қилди. Охири ҳижрий 122, милодий 739 йилда у кишининг иши тугади. Сўнг Зайд ибн Алий ибн Ҳусайннинг ўғли Яҳё Хуросоннинг барча шаҳарларида қўзғалон кўтарди. Ҳижрий 125 (милодий 742) йилда умавийлар уни қатл қилишди. Ҳозирги шийъа фирқаларидан зайдийя фирқаси Зайд ва у кишининг ўғли Яҳёга нисбат берилади.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
МУСУЛМОН ИСПАНИЯСИДАГИ ИШЛАР АҲВОЛИ. Ватанида одамларни қиличдан ўтказиб, ўзларига йўл очган аббосийлар қисқа муддатда давлат тепасида мустаҳкам ўрнашиб давоми...

7658 05:00 / 24.02.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5650 05:00 / 07.03.2017
иккинчи мақола Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари иккига бўлинади1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари.Жаброил давоми...

1928 14:01 / 21.08.2023
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймондаги рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим бўлган нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. давоми...

2220 09:45 / 18.11.2023
Аудиолар

223862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

142781 14:35 / 11.08.2021