1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Талабалар билан дилдан мулоқот: бош имомлардан ҳаётий насиҳатлар ва рағбатлар

17:37 / 06.10.2025 1136 pdf Ўқиш режими + -

Хабар берганимиздек, шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди. 

Мутасаддилар томонидан бош имом-хатибларга ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларидаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ўрганиш юзасидан тавсиялар берилди.

Бугун, 6 октябрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар. Бош имом-хатибларга билим юрти раҳбари Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилиб, батафсил маълумот берди.

Семинар қатнашчилари билим юрти фаолияти, педагог-ўқитувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Ўқув хоналари, дарс жараёнлари, Ахборот ресурс маркази, кутубхона, талабалар ётоқхоналарида бўлиб, талабалар билан дилдан мулоқот қилдилар. 
Суҳбатлар асносида талабаларга барча билимларни пухта эгаллаши, келажакда етук олим бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди. Илм талаб қилиш йўлида чекиладиган машаққатлар, илмга амал қилиш кишини зийнатлаши, илм аҳлининг даражалари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, толиби илмларга рағбатлар берилди. Талабалар билан олаётган таҳсиллари борасида савол-жавоблар қилинди. Улар берган жавоблар меҳмонларни ҳайратда қолдирди.

Маълумот учун, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йилда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида фаолият бошлаган. Билим юртига Жалабек қишлоғида ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган дин, миллат, ватан учун катта хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилояти қозиси, эски шаҳардаги мадраса бош мударриси бўлган Саййид Муҳйиддин домланинг номи берилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2696 10:48 / 20.06.2019
Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида Анталия вилоятидаги мармар плита устида .Бисмиллаҳ, калимасига ўхшаш фигура топилган. Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни давоми...

2153 09:03 / 15.02.2022
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2620 19:29 / 02.03.2020
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг укалари Шораҳим ота Миноваровфоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда Шоазим давоми...

2178 22:56 / 17.01.2023