1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Амалларда ихлосли бўлиш

12:49 / 02.10.2025 1420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амалнинг қабул бўлишида, асосан, иккита шарт бор: ният ва ихлос. Ниятсиз амал амал бўлмаганидек, ихлоссиз ҳам амаллар мақбул бўлмайди. Ният амалга мақсад бағишласа, ихлос унга руҳ бағишлайди. Ният туфайли амал қилишдан мақсад ўзгаради, ихлоссиз амал эса риё ёки сумага оғиб кетиши мумкин. Риё — амални хўжакўрсинга, бошқалар кўриб қўйишлари учун, сумъа — эса бошқалар ундан хабар топишлари учун, яъни бандаларнинг олқишларига сазовор бўлиш учун қилишдир.

Шунинг учун ҳам оят ва ҳадисларда мухлис бандалар мақталганлар.

Марям онамиз мисолида чин ихлос эгалари қандай илоҳий марҳаматга эришишларини кўриш мумкин.

ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ

«...Закариё ҳар сафар унинг олдига – меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди. У: «Эй Марям, сенга бу қаердан?» – деди. «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур», – деди» (Оли Имрон сураси 37-оят).

Ушбу оятдаги «ризқ» сўзи ҳақида уламолар «қишда ёз меваси, ёзда киш меваси» бўлганини айтганлар. Бу Аллоҳнинг валий (дўст)ларига нисбатан бир каромат бўлиб, ихлос билан ибодат қилишнинг ризқда барака бўлишига ёрқин мисолдир.

إِنَّمَا يَنْصُرُ اللَّهُ هَذِهِ الْأُمَّةَ بِضَعِيفِهَا، بِدَعْوَتِهِمْ وَصَلَاتِهِمْ وَإِخْلَاصِهِمْ

Ҳадиси шарифда эса: «Албатта, Аллоҳ бу умматга заифларининг дуолари, намозлари ва ихлослари сабабли нусрат беради», дейилади.

Мазкур ҳадисда ҳам жамиятдаги заиф кимсаларнинг дуо ва намозлари билан бир қаторда, ихлослари туфайли барчага нусрат берилиши айтилган.

«Ризқнинг 35 сири» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февралдаги 03-07/926-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари ndash олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини давоми...

16703 11:00 / 19.08.2022
Харид қилган китобларим орасида мўъжаз рисола бор эди. Шайх Муҳаммад Салим қаламига мансуб .Раббоний олим ким, номли ушбу асар диний илм мутахассисларию давоми...

2902 11:02 / 22.09.2024
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

4908 21:50 / 08.05.2018
Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3968 14:00 / 19.03.2022
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021