1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар

19:03 / 30.09.2025 928 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган оятида шундай марҳамат қилади:

«Ўқинг (Эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!» (Алақ сураси, 1-оят).

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига бешикдан қабргача илм излашни буюрганлар. Чунки илм руҳнинг озуқасидир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади.

Илм олишдаги энг масъулиятли ва оғир меҳнат  устознинг саъй-ҳаракати, ғайрати ва матонати билан амалга ошади.

Устозлар тарқатган илм уларнинг вафотидан кейин ҳам савоб келтираверади.

Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-мураббийларнинг ўрни жуда ҳам муҳимдир.

Шунингдек, жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси ҳам устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади.

Islom.uz портали жамоаси барча устоз ва мураббийларни умумхалқ байрами 1 октябр Устозлар ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайди. Азиз устозлар, сиз сабабли минглаб инсонлар ўз йўлини топадилар, илм зинапояларидан кўтариладилар, эртанги кунга умид билан қарайдилар. Сизларнинг илм-маърифат зиёсини таратишдек вазифангиз шу қадар савоби улуғ амалки, ҳатто борлиқдаги ҳамма нарса ҳаққингизга дуо қилиб туради. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар», деганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихдан маълумки, қадимги Мовароуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, давоми...

4092 19:42 / 13.06.2019
Бугун НаманганМадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда Дастур бўйича Наманган давоми...

1447 20:56 / 06.06.2023
Макка шаҳрида 600 йиллик тарихга эга Қуръони каримнинг энг катта намунасини ўрнатишга жой изланмоқда. Бу ҳақда iqna.хабар беради.Маълум бўлишича, ушбу Қуръони карим давоми...

2448 11:20 / 08.07.2019
Россия муфтийси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 7 январдан бошлаб, Москва жоме масжидида 24 соат Қуръони карим тиловати йўлга қўйилди, давоми...

2327 09:36 / 23.01.2019