Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Оқибат нима бўлди?! | Қуръони Карим дарслари (171-дарс)

19:00 / 29 сентябрь 1216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:

«Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисоллар келтирдик. Аниқки, агар уларга мўъжиза келтирсанг ҳам, куфр келтирганлар: «Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз», дерлар. Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай ‎қилиб муҳрлар‎», деган (58-59-оятлар).

Аллоҳ таоло бу ояти каримада маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб этиб, кофирларнинг ҳолини, уларнинг Қуръонга, Пайғамбарликка муносабатларини баён қилмоқда:

«Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамлар учун турли ‎мисоллар келтирдик‎».

«Кофирлар ўша мисоллардан иймон, ибодат ва бошқа масалаларни тушуниб олишлари осон эди. Аммо улар бу Китобнинг оятларига ҳам, мисолларига ҳам, сенга ҳам ишонмадилар».

«Аниқки, агар уларга мўъжиза келтирсанг ҳам, куфр ‎келтирганлар: «Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз», ‎дерлар‎».

Яъни «Сен ўзингнинг ҳақ Пайғамбар эканингга моддий мўъжиза келтирсанг ҳам, улар ишонмайдилар. Бу ҳам етмаганидек, сенга ва мусулмонларга:

‎«Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз»‎, дерлар.

«Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилиб муҳрлар».

Аллоҳ таоло яна:

«Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳаргиз иймон ‎келтирмасмиз», дедилар. Ўша золимларнинг Роббилари ҳузурида турғазиб ‎қўйилганларида бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсанг эди! Ўшанда ‎хўрланганлар мутакаббирлик қилганларга: «Сиз бўлмаганингизда, биз албатта мўмин ‎бўлар эдик», дерлар», деган (Сабаъ сураси, 31-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло кофирларнинг туғёни ҳаддан ошиб кетгани туфайли яна ҳам саркашлик қилаётганлари ҳақида хабар бермоқда.

«Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан ‎олдинги нарсага ҳам ҳаргиз иймон ‎келтирмасмиз», ‎дедилар».

Бу ишлари кофирларнинг ҳеч қандай ҳидоятга юрмасликка қаттиқ қарор қилганларини кўрсатади. Улар ўзларига келаётган илоҳий дастурга, яъни Қуръони Каримга ҳам, унинг ҳақлигини тасдиқловчи олдинги илоҳий китобларнинг бирортасига ҳам ҳеч қачон иймон келтирмасликларини таъкидлаб айтмоқдалар.

Улар бу дунёда шу даражада ўзларидан кетганки, оғизларига келганини гапирадилар. Қуръони Каримга ҳам, бошқа илоҳий китобга ҳам иймон келтирмасликларини фахр билан айтадилар.

Аммо охиратда бу манманликдан асар ҳам қолмайди. Шунчалик хор-зор бўладиларки, асло қўяверинг.

«Эй Пайғамбар!

«Ўша золимларнинг Роббилари ҳузурида турғазиб ‎‎қўйилганларида бир-бирларига гап ‎қайтараётганларини кўрсанг эди!».

«Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам ҳеч қачон иймон келтирмаймиз», деган ўша золимлар қиёмат куни маҳшаргоҳда Роббилари ҳузурида турғазиб қўйилганларида ҳар бирининг ўзини оқлаш учун бир-бирига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ажойиб бир ҳолатни, яъни бу дунёдаги мутакаббирлик, манманлик ва туғёндан асар ҳам қолмаганини кўрар эдинг.

Уларнинг иккига бўлиниб олиб, бир-бирларига айб ағдаришларини кўрар эдинг».

«Ўшанда ‎хўрланганлар мутакаббирлик қилганларга: ‎‎«Сиз бўлмаганингизда, биз албатта мўмин ‎бўлар эдик», ‎дерлар».

«Айб сизларда, сизларнинг гапингизга кириб, биз ҳам кофир бўлдик, мана, оқибат нима бўлди?!» дерлар».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўз қабиласида катта обрўга эга бўлган, шоирлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган Туфайл ибн Амр адДавсий Маккага келди. Қурайшликлар дарҳол унинг йўлини давоми...

5808 16:46 / 26.12.2017
Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий Ҳанафий. У зот .Имамулҳуда, ndash .Ҳидоят имоми, номи билан машҳур бўлган. Имом Абу Лайс Самарқандий давоми...

3143 16:10 / 04.05.2021
Қироатларнинг манбаи ваҳийдир. Бу ҳақда бир қанча оятлар ва ҳадислар келган.Аллоҳ таоло Юнус сурасида шундай деб марҳамат қилади .Қачонки давоми...

7098 13:30 / 24.11.2020
биринчи мақолаҚуръони Карим ва Суннатдаги насх тўрт турли бўлади. Қуйида мазкур турлар ҳақида батафсил сўз юритишга ҳаракат қиламиз.Биринчи қисмҚуръоннинг давоми...

6013 11:20 / 14.04.2020