1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳ таолога чиройли тақво қилиш

11:56 / 27 сентябрь 1416 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақво — мухлис бандаликнинг асосий белгиси. Биз тақво йўлини тутар эканмиз, ўзимизнинг чин бандалик даражамизни намоён этган, шайтон ва нафс алдовларидан сақланган, ҳаётда «истиқомат» деб аталмиш йўналишимизни белгилаб олган бўламиз.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик» (Аъроф сураси 96-оят).

Жуда кўпчилик инсонлар тақвони «Аллоҳдан қўрқиш» дея хато тушунадилар. Аслида тақво «ҳимояланиш» деган маънони билдиради. Хўш, нимадан ҳимояланишимиз керак? Аллоҳни дарғазаб қилишдан, гуноҳ-маъсиятлар билан Унинг ғазабига дучор бўлиб қолишдан ўзимизни ҳимоялашимиз лозим. Агар Аллоҳдан фақат қўрқсагу, унга муҳаббатимиздан ана шу қўрқув устун келса, унда «қўрқув ва умид» деб аталмиш илоҳий мезон бузилади. Банда қўрқув исканжасида қолиб, ўзида илоҳий марҳаматдан умидсизлик пайдо қилади. Аслида биздаги қўрқув нафс ва шайтон алдовига учиб, Аллоҳга қарши гуноҳ қилиб қўйишимиздан бўлмоғи лозим. Бунинг аксича умидга буткул берилиб кетиш ҳам адашиш сари етаклайди. Зеро, ҳар қандай гуноҳ-маъсиятлар ҳам ўз-ўзидан кечирилиб юборилмайди. Ҳаддан зиёд ишониб, умидга суяниб қолишимиз ҳам хато. Муҳими, ўртаҳолликдир. Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло бесабаб қўрқиладиган Зот эмас. У бизни ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўради. Ҳадиси қудсида бу хусусда шундай дейилади: «Еру осмонларга сиғмаган Аллоҳ мўъмин бандасининг калбига сиғади».

Яна бошқа бир ҳадисда: «Биз Унга бир қарич яқинлашсак, У бизга бир зироъ, бир зироъ якинлашсак, у бир аршин яқинлашади. Биз У томонга юрганимизда эса, у биз томонга «югуради», дейилади. Шундай Зотнинг бандаси эканмиз, Унинг ғазабини келтиришдан қўрқишимиз керак. Акс ҳолда Аллоҳ таолонинг қаҳри келади. У бизга шоҳ томирларимиздан ҳам яқиндир.

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

«Улар муддатларига етсалар, уларни маъруф билан ушланглар ёки улар билан маъруф ила ажрашинглар ва ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бундан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, ваъзланур. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир».

«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

Мунтазам тақвода бўлсак Аллоҳ таоло бизнинг дунё ва охират ташвишларимизни енгиллатади. Танг аҳволдан қутқариб, моддий ризқ ташвишидан халос этади. Барча қийинчиликларда бизга кифоя қилиб, улардан қутулиш йўлларини осон қилиб қўяди. Моддий ризқ ташвишларимиз ўз-ўзидан ариб, ризқимиз ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган жойдан осонгина келади. Қайсидир бандаларининг кўнглига солиб, уларни бизнинг ҳожатбарорларимизга айлантириб қўяди. Шу орқали ваъдасини амалга оширади. Муҳими, биз ўзимизнинг чиройли тақвоимиз билан ўз зиммамиздаги вазифамизни аъло даражада бажармоғимиз лозим.

إِنَّ رُوحَ الْقُدُسِ نَفَثَ فِي رَوْعِي أَنَّهُ لَنْ تَمُوتَ نَفْسٌ حَتَّى تَسْتَوْفِيَ رزْقَهَا فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَجْمِلُوا فِي طَلَبِ الرِّزْقِ وَلَا يَحْمِلَنَّكُمْ اسْتِبْطَاءُ شَيْءٍ مِنَ الرِّزْقِ عَلَى أَنْ تَطْلُبُوهُ بِمَعْصِيَةِ اللَّهِ فَإِنَّ رِزْقَ اللَّهِ لَا يَجُرُّهُ حِرْصُ حَرِيصٌ وَلَا يَرُدُّهُ كَرَاهَةُ كَارِهِ

«Менинг қалбимга Руҳул-Қудус (Жаброил алайҳиссалом): «Ҳеч бир жон ризқини тўлиқ олмагунча вафот этмайди», деб ваҳий қилди. Шундай экан, Аллоҳга тақво қилинглар ва ризқни (ҳалол йўл билан) чиройли талаб қилинглар. Ризқдан бирор нарсани кечикиши сизларни уни Аллоҳга гуноҳ йўл билан талаб қилишга олиб бормасин. Албатта, Аллоҳ тақдир қилган ризқни ҳирсли кишининг ҳирси ҳам торта олмайди, уни хушламаган кимсанинг ёқтирмаслиги ҳам қайтара олмайди» (Қаранг: Ибн Абу Шайба, ал-Муснад, 35473; Ҳоким, ал-Мустадрак, 2136; Байҳақий, Шуъабул-ийман, 10376.)

Шунга яқин маънодаги бошқа бир ҳадисда эса:

فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ خُذُوا مَا حَلَّ، وَدَعُوا مَا حَرُمَ

«...Аллоҳга тақво қилинглар ва ризқни (ҳалол йўл билан) чиройли талаб қилинглар: ҳалол бўлганни олинглар, ҳаром бўлгандан эса воз кечинглар» дейилади. (Сунани Насоий, «Тижоратлар» боби, 2 (2144).

Ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳга тақво қилиш ва ризқни (ҳалол йўл билан) чиройли талаб қилиш.

2. Ризқдан бирор нарсанинг кечикиши уни Аллоҳга гуноҳ йўл билан талаб қилишга олиб бормаслиги кераклиги.

3. Аллоҳ тақдир қилган ризқни ҳирсли кишининг ҳирси ҳам торта олмаслиги, уни хушламаган кимсанинг ёқтирмаслиги ҳам қайтара олмаслиги.

4. Ҳеч бир жон ризқини тўлиқ олмагунча вафот топмаслиги.

5. Ҳалол бўлганни олиш, ҳаром бўлгандан эса воз кечиш лозимлиги ва ҳоказо.

«Ризқнинг 35 сири» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февралдаги 03-07/926-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳар қандай гуноҳ иш қилишдан олдин, ўзига бир сония вақт ажратсин. Сўнгра ушбу оятларни эсласин .Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат давоми...

1691 15:16 / 07.09.2024
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб давоми...

1090 14:24 / 18 июль
Омина деган аёл бор эди. Ҳар куни Қуръон ўқир, имкони етганича оятлардан ёдлар эди. Икки қизини ҳам узатиб, эри билан ёлғиз яшарди.Бир куни эрига Бориб, давоми...

6830 11:11 / 19.12.2021
Сиз расмда кўриб турган ҳолат Марокаш давлатида бўлиб, у ерда Қуръонни ёдлаган қориларни мана шундай икром қилишар экан. Қуръони Каримни ўқувчилар, ёд олувчилар, давоми...

1690 09:00 / 04.05.2023
Аудиолар

210801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130066 14:35 / 11.08.2021