1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кўп зикр қилишнинг фазли

04:12 / 25.09.2025 1637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ إِذَا قُلْتَهُنَّ غَفَرَ اللهُ لَكَ وَإِنْ كُنْتَ مَغْفُورًا لَكَ، قَالَ: قُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул Ҳалиймул Карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн», дегин дедилар».

Термизий ривояти.

Зикрнинг маъноси : «Олий ва Азийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ҳалийм ва Карим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби бўлмиш Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: «Сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам» деганлари у кишининг жаннат башоратини олган ўн кишидан бири эканликларига ишорадир.

Бундан маълум даражага эришган одам зикр қилмай қўйса ҳам бўлаверади, деган хаёлга бориш мутлақо нотўғри экани келиб чиқади.

Банда ким бўлишидан, қанчалар юқори мартабага эга бўлишидан ва қанчалар қурбат ҳосил қилган бўлишидан қатъи назар, кўп зикр қилса, унинг фазлига фазл, қадрига қадр қўшилади.

Агар бирор киши Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги шарафи буюклигини билса, зикр айтмаса ҳам бўлаверганда эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умуман зикр айтмаган бўлар эдилар. Аммо у зот зокирларнинг имоми бўлганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

98268 14:05 / 09.07.2020
Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга .Аъузу бикалиматиллаҳит давоми...

2812 20:33 / 25.06.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига камбағал муҳожирлар келиб .Бадавлат кишилар олий даражаларга давоми...

3770 08:05 / 02.02.2019
Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор. Салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.Таҳорат қилаётган киши давоми...

6364 08:37 / 11.01.2019
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021