1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли

04:27 / 21 сентябрь 1234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا قَالَ عَبْدٌ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ قَطُّ مُخْلِصًا إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ حَتَّى تُفْضِيَ إِلَى الْعَرْشِ مَا اجْتُنِبَتِ الْكَبَائِرُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бир банда ихлос билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, унга (унинг айган сўзига) токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики гуноҳи кабиралардан четланилган бўлса)», дедилар».

Шарҳ: Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана шунда унинг зикри аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.

Бу ҳадиси шарифда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли қанчалар улуғ экани баён қилинмоқда.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик – ибодатга сазоворликни манфий қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси илоҳлик, яъни ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.

Уламолар «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қисқача қилиб, «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «Таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтди, деб англаш лозим.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтмагунча уни айтишга қодир бўлган кишининг иймони дуруст бўлмайди.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» азон ва иқоматнинг жузъи, яъни бир қисмидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» энг афзал зикрдир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, давоми...

5295 20:34 / 30.10.2022
.Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан нари ва азилланий таҳта ъаршика йавма ла зилла илла зиллук, Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени давоми...

4569 08:42 / 16.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар ой давоми...

2500 10:09 / 01.04.2022
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасининг 56оятида .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам у зотга давоми...

2720 09:21 / 28.09.2023
Видеолар

505 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212451 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131674 14:35 / 11.08.2021