1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Набий алайҳиссаломга салавот айтиш

04:19 / 20.09.2025 1209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلَّا كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةً، فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм бир мажлисда ўтирсалару, унда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига салавот айтмасалар, албатта, бу улар учун ҳасрату надомат бўлгай. У Зот истаса, уларни азоблагай, истаса, мағфират қилгай», дедилар».

Бундан ҳар бир мажлисда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганида, салавот айтиш лозиму лобуд экани келиб чиқади.

Бу ишларни қилмаслик эса кишини оғир аҳволга солиб қўяди.

Шунинг учун ҳам мусулмон оламида ҳар бир мажлисни бошлашдан олдин ёки тугатиш пайтида Қуръони Каримдан тиловат қилиш одатга айланган.

Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар каттаю кичик ҳар бир ўтиришнинг охирида «Вал‑Асри» сурасини тиловат қилганлар.

Шунинг учун ҳам ўтирганда ва турганда махсус дуоларни ўқиш одат тусига кирган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳумма саббит қодамаййа ъалассирот, Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил, деб ўқилади.Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

4500 08:49 / 19.01.2019
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар, давоми...

3186 09:18 / 01.06.2019
. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда .Розийнаа биллаҳи Роббан ва давоми...

1046 05:19 / 15.11.2025
Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо,, дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

1853 09:59 / 16.02.2025
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021