1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фатво ҳайъати мажлисида замонавий масалалар муҳокама қилинди

21:36 / 11.09.2025 1009 pdf Ўқиш режими + -

Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг VI йиғилиши доирасида мазкур тузилма қошидаги Фатво ҳайъатининг II мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон давлатларидан келган фатво мутахассислари томонидан бир қатор фиқҳий масалаларнинг якуний муҳокамаси бўлиб ўтди.

Хусусан, оила, никоҳ, ажрим, инсон органларини кўчириш, ҳаж ва умра, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли  борасида юзага келган шаръий масалалар ҳақида замонавий фатволар лойиҳалари пухта кўриб чиқилди. 

Ҳамжиҳатлик руҳида ўтган йиғилишда уламолар диний масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, умумий ечимга келиш анъанасини бошлаб бердилар. Бу эса мусулмон умматининг бирдамлигини мустаҳкамлайди, ихтилофларнинг олдини олади ва туркий халқлар орасидаги бирдамликни кучайтиришга хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилишда қўшма қарорлар юзасидан чиқарилган фатволар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва имзоланиш учун Туркий давлатлар муфтийлари кенгашига тақдим қилинди.

Маълумот ўрнида, Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифи билан тузилган эди. 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулдаги яна бир Византия черкови масжидга айлантирилади. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, islam.ru сайти хабар берди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хор давоми...

2197 14:06 / 22.08.2020
Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган давоми...

1332 13:58 / 16.07.2024
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз Устозларга эҳтиром мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат Ислом давоми...

12247 05:16 / 28.09.2018
Жорий йилнинг 16 январь куни .Кўкалдош, ўртамахсус ислом билим юртининг 4босқич талабалари устози билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг давоми...

1892 17:19 / 18.01.2024