Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир | Қуръони Карим дарслари (168-дарс)

19:00 / 08.09.2025 1513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади:

«Албатта, сен Қуръонни Ҳакийм, Алийм (Зот)нинг даргоҳидан қабул қилиб олмоқдасан», деган (6-оят).

Бу Қуръонни сенга йўллаётган Зот ўта ҳикматли Зотдир. У ҳар бир ишни ҳикмат ила қилади. Ҳикматсиз иши йўқдир. Жумладан, Қуръонни сенга бериши ҳам улкан ҳикматдир. Бунинг устига, Қуръоннинг ўзи ҳам ҳикматга тўладир.

У Зот ўта илмли бўлгани учун ҳар бир ишни илм ила қилади. У Зотнинг илмга асосланмаган иши йўқдир. Жумладан, Қуръонни сенга тушириши ҳам илми билан боғлиқдир. Бунинг устига, Қуръоннинг ўзи ҳам илмларга тўладир.

Аллоҳ таоло яна:

«Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини ‎айтиб берадир. Албатта, у мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир», деган («Намл» сураси, 76-77-оятлар).

Бани Исроил ихтилоф қилган ва қилаётган масалалар анча-мунча. Бани Исроил Таврот ҳақида, унинг шариати, Пайғамбарлар, Исо алайҳиссалом ҳақларида ва яна бошқа кўпгина масалалар устида ихтилофлар қилганлар ва қилмоқдалар. Қуръони Карим улар ихтилоф қилган ва қилаётган масалаларни ҳақ йўл билан ҳал этиб берди.

«Албатта, у мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир».

Ҳа, Қуръони Карим билан Аллоҳ иймонли кишиларни энг тўғри йўлга ҳидоят қилади. Қинғир йўлдан тўғри йўлга йўллайди. Ихтилофли йўлдан ихтилофсиз йўлга бошлайди. Унинг билан ҳидоятланган мўминлар икки дунё саодатига эришадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Юнус сурасида шундай марҳамат қилади .Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Ва лекин ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг давоми...

1727 19:00 / 16.06.2025
Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади .Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз ва у золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас,, деган давоми...

1765 19:00 / 14.07.2025
Эй иймон келтирганлар Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи давоми...

4648 05:00 / 23.01.2017
9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.Аллоҳ таоло Ўзининг давоми...

7001 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

230118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148702 14:35 / 11.08.2021