1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонликлар 7 сентябрда Ой тутилишини томоша қилиши мумкин

22:13 / 07.09.2025 1027 pdf Ўқиш режими + -

«Қонли Ой» деб номланган астрономик ҳодисани қарийб 6 миллиард киши кузатиши мумкин.

2025 йил 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси «Қонли Ой» деб номланган Ой тутилиши содир бўлади, деб ёзди TimeOut.

Нашрнинг таъкидлашича, Ойнинг тўлиқ тутилиши жуда кам учрайдиган ҳодиса, гарчи у Қуёш тутилишига қараганда тез-тез содир бўлса-да. Агар бу ҳодисани 7 сентябр куни ўтказиб юборсангиз, унда кейингисини 2028 йилгача кутиш керак бўлади.

Қайд этилишича, 7 сентябрда тўлиқ Ой тутилишини сайёранинг аксарият қисмидан, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кўриш мумкин бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 6 миллиард киши ушбу астрономик ҳодисани томоша қилиши мумкин.

Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 20:28 да бошланади. Ой Ер соясига киради ва тутилиш жараёни 8 сентябр соат 1:55 гача давом этади. Деярли бир ярим соат давомида осмонда «Қонли Ой» кўринади – бу ой нури атмосферада синиб, қизил ва ҳайратланарли ёруғликда намоён бўлиши билан боғлиқ.

Ой тутилишини яхшироқ томоша қилиш учун шаҳарлардан узоқда, ёруғлик камроқ бўлган жойни танлаш лозим. Иложи бўлса, баландроқ кўтарилиш ва қоронғиликка кўникиш учун кўзларга 20 дақиқа дам бериш, телефон, монитор ва телевизорлардан узоқлашиш керак. Кўчага чиқишдан олдин об-ҳаво маълумотини текшириш зарур, чунки жуда булутли бўлса, ҳеч нарса кўринмайди.

Ой тутилишини томоша қилиш кўзга зарар бермайди, шу туфайли, махсус кўзойнак сотиб олиш ҳақида қайғуриш шарт эмас.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадриддаги Ислом маданияти ва диний бағрикенглик институтиrdquoнинг очилишига Испания университетларидан 200 нафар ўқитувчи ва мамлакат хорижий элчихоналарнинг давоми...

2698 11:08 / 17.12.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. ndash Куни кеча халқимиз давоми...

952 15:50 / 22.03.2025
Тарихдан маълумки, қадимги Мовароуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, давоми...

4092 19:42 / 13.06.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу қадриятларимизга мувофиқ, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат давоми...

1152 18:52 / 26.08.2024