1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳар бир мусулмон бир-бирининг ҳаққига яхшилик тилаб дуо қилиши лозим | Ўн тўққизинчи ҳақ

11:11 / 07.09.2025 817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мусулмон ўзаро: фосиқ бўлганлари солиҳларнинг, солиҳ бўлганлари эса фосиқларининг ҳаққига яхшилик тилаб дуо қилиши лозим.
Шундайки, фосиқ солиҳ биродарига қараганида: “Аллоҳим, солиҳ биродаримга яхшилик ва саодатдан қисмат қилган нарсаларингни у учун муборак ва ўша яхшиликда собитқадам қилиб, бизни ҳам ўша яхшилик билан манфаатлардир”. Солиҳ кимса фосиққа қараганида эса: “Аллоҳим, бу фосиқ биродаримни тўғри йўлга бошла ва тавбага муваффақ қилиб хатоларини кечир”, деб чин дилдан дуо қилиши керак.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг сўзларига биноан Аллоҳ таолонинг: “… ўз ораларида (мўминларга нисбатан) раҳм-шафқатлидирлар…” оятида (ана шундай) дуо қилишга ишора бор.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, доктор Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ дедилар.Ҳар бир салоҳият соҳибини, хоссатан, ҳадис илмлари талабаларини компьютерни барча имкониятлари билан мукаммал давоми...

1889 11:00 / 06.10.2021
Дарҳақиқат, суҳбат ҳамроҳлик, дўстлик ва улфатчилик алоқалари никоҳ каби икки шахс орасида барпо бўладиган маънавий ришталардир. Оила ҳаётида жуфтларнинг ҳар давоми...

1148 13:34 / 10.11.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб шундай дедилар .Сен аҳли китобнинг олдига бораяпсан. Аввал уларни Аллоҳнинг давоми...

3347 09:00 / 27.02.2023
Бу дунё ҳеч қачон доимий иқомат маскани бўлмаган ва ҳеч бир кимсага вафо қилмаган. Одамлар охиратни унутдилар ва уни янада кучлироқ унуттирадиган қасрлар, давоми...

2748 16:00 / 28.04.2023