1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Овқат еб бўлгандан кейин айтиладиган зикрлар

04:08 / 29.08.2025 1627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дастурхон йиғиштириб олингач

الحَمْدُ للهِ كَثِيْرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيْهِ غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلاَ مُوَدَّعٍ وَلاَ مُسْتَغْنًى عَنْهُ رَبَّنَا

«Алҳамду лиллаҳи касирон тоййибан мубарокан фийҳи ғойро макфиййин вала муваддаъин вала мустағнан ъанҳу роббана», дер эдилар.

Маъноси: «Аллоҳга беадад пок, муборак ҳамд бўлсинки, Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еб бўлгандан кейин дастурхон йиғиштирилгач

الحَمدُ للهِ الَّذِي كَفَانَا وَأَرْوَانَا غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلاَ مَكْفُورٍ

«Алҳамду лиллаҳиллазий кафана ва арвана ғойро макфиййин вала макфурин», дердилар. (Маъноси: «Бизга кифоячи бўлган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло бандаларидан рози бўлади, агар улар бирор таом еб, ҳамд айтишса ва бирор ичимлик ичиб, ҳамд айтишса», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таҳорат қилганидан кейин, гапиришдан олдин .Ашҳаду аллаа илаҳа давоми...

1917 08:31 / 05.12.2024
. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам мажлисдан давоми...

1414 07:12 / 24.12.2025
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тўшагига ётаётган пайтда .Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла давоми...

3450 14:34 / 22.05.2023
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки хислат бор. Қайси бир мусулмон банда уни доим бажариб юрса, жаннатга давоми...

1927 09:46 / 26.03.2025
Аудиолар

230183 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148761 14:35 / 11.08.2021