1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Салоти тунажжина

04:29 / 28.08.2025 2650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Мунажжия салавоти)

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى الِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلاةً تُنَجِّينَا بهَا مِنْ جَمِيعِ الْأهْوَالِ وَ الْآفَاتِ وَ تَقْضِي لَنَا بِهَا جَمِيعَ الْحَاجَاتِ وَ تُطَهِّرُنَا بِهَا مِنْ جَمِيعِ السَّيِّئَاتِ وَتَرفَعُنَا بِهَا عِنْدَكَ أَعْلَى الدَّرَجَاتِ وَ تُبَلِّغُنَا بِهَا أَقْصَى الْغَايَاتِ مِنْ جَمِيعِ الْخَيْرَاتِ فِي الْحَيَاةِ وَ بَعْدَ الْمَمَاتِ بِرَحْمَتِكَ يا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينِ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва аъла али саййидина Муҳаммадин солатан, тунажжийна биҳа мин жамиъил аҳвали вал афати ва тақдийлана биҳа жамиъал ҳажати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамиъис саййиати ва тарфаъуна биҳа ъиндака аъладдарожати ва тубаллиғуна биҳа ақсол ғояти мин жамиъил хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамати бироҳматика я арҳамар роҳимийн.

Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га шундай салавот юборгинки, у салавот воситасида бизларга барча қўрқинч ва офатлардан нажот бергайсан, у орқали барча ҳожатларимизни раво айлагайсан, бизни барча ёмонликлардан поклагайсан, Ўзингнинг ҳузурингда энг юқори даражаларга кўтаргайсан, у салавот орқали бу дунёда, охиратда ҳам барча яхшиликлардан иборат бўлган энг юксак мақсадларимизга етказгайсан! Раҳматинг билан (дуомизни қабул эт), раҳмлиларнинг энг раҳмлиси!

Аллоҳ таолога бирор ҳожати бўлган киши бу салавотни минг марта ўқийди. Шайх Солиҳ Зарир айтадилар:

«Шўр (Қизил) денгизида мен кемага миндим. Денгизда қаттиқ шамол турди. Кемадаги инсонлар қичқириб дод-вой солишди. Мана шу вақтда менга уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолибман. Тушимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва менга айтдилар: «Кемадаги кишиларга айт, мана шу салавотни минг марта ўқисин». Кейин уйқудан уйғониб, мазкур тушимни кемадаги кишиларга айтдим. Ушбу салавотни уч юз марта ўқиган эдикки, Аллоҳ таоло бизларни бу фалокатдан қутқарди».

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуонинг кўплик сийғадагиси Шайх Кафъамий имом Занулобидиндан бир дуо нақл қилган. давоми...

3906 11:11 / 03.07.2024
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди давоми...

1207 04:28 / 04.09.2025
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Унга саловот айтинг ва салом йўлланг, давоми...

2279 16:12 / 10.08.2024
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб давоми...

1346 09:06 / 05.06.2025
Аудиолар

230193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148771 14:35 / 11.08.2021