Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон ва унинг оятлари мўминлар учун ҳидоятдир | Қуръони Карим дарслари (167-дарс)

19:00 / 25.08.2025 3034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида:

«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг туширганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди. ‎Қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида» (192-195-оятлар) деган.

Ушбу ояти каримадаги

«Руҳул Амийн»дан мурод Қуръони Каримнинг бошқа жойларидаги каби, Жаброил фаришта алайҳиссаломдир.
«Огоҳлантиргувчилардан» деганда эса «Пайғамбарлардан» деган маъно кўзда тутилган.

Яъни, «Эй Муҳаммад, Пайғамбарлардан бўлишинг учун Жаброил Қуръонни сенинг қалбингга равшан араб тилида олиб тушди».
Ушбу васфлардан келиб чиқиб, Қуръон илмлари бўйича мутахассис олимлар Қуръони Каримни «Аллоҳнинг Жаброил орқали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига туширган мўъжиза каломидир», деб таърифлайдилар.

Шунга биноан, Аллоҳнинг каломидан бошқа нарса Қуръон бўлмайди. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг каломини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига олиб тушса ва унда мўъжиза бўлса, Қуръон ҳисобланади.

Агар Аллоҳнинг каломини Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига олиб келса-ю, мўъжизалиги бўлмаса, ҳадиси қудсий саналади.

Шунингдек, оятда Қуръон

«очиқ-ойдин араб тилида» эканлиги ҳам таъкидланмоқда.

Қуръони Карим бошқа тилга ўгирилса, Қуръонлиги қолмайди. Унинг бирор сўзи бошқа бир арабча сўз билан алмаштирилса ҳам, Қуръонлиги қолмайди.

Шундай бўлганидан кейин «ўзбекча Қуръон», «тожикча Қуръон» ёки шу каби ибораларни қўллаш мутлақо нотўғридир.
Улар Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча ёки тожикча таржимаси дейилади.

Аллоҳ таоло яна:

«То Сийн. Ушбулар Қуръоннинг – очиқ-ойдин китобнинг оятларидир. Мўминлар ‎учун ҳидоят ва хушхабардир‎», деган. («Намл» сураси, 1-2-оятлар).

Ушбу оятлар очиқ-ойдин Китоб бўлмиш Қуръоннинг оятларидир. Қуръонда ҳамма нарса очиқ-ойдин баён қилинган. Унинг оятларини ўрганаман, деган одам бемалол ўрганади.

Шу билан бирга, бу оятлар:

«Мўминлар ‎учун ҳидоят ва хушхабардир».

Мўминлар бу оятларни ўқиб, ҳидоят топадилар. Улар Қуръони Карим оятларини ўқиб, иймонли кишиларга бериладиган олий мақом ва мукофотларнинг хушхабарини топадилар. Демак, Қуръондан ҳақиқий манфаат олиш учун, ундаги ҳидоятдан баҳраманд бўлиш учун мўмин ўқувчи керак. Бу очиқ-ойдин Китоб қалби очиқларнинг Китобидир. Қалби ғафлат, куфр, ширк ва нифоқ моғори остида қолганлар бу Китобни ўқиб, фойда топишлари қийин.

Қуръонни ўқиганда, унинг маъноларини тушунганда ўзида ҳидоят, башорат сезгисини ҳис қилаётганлар хурсанд бўлаверсинлар, уларга Қуръон таъсир қилмоқда, қалбларида иймон бор экан.
Аммо Қуръон ўқиганда унинг маъноларидан таъсирланмаганлар ўзларининг ким эканликларини билиб олсинлар. Ҳа, Қуръон ва унинг оятлари мўминлар учун ҳидоят ва яхши кунлардан башоратдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим маъноларини таржима қилишга рухсат беришга ўзига яраша ҳужжат ва далиллар ҳам бор.Биринчи далилҲудайбия сулҳидан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом давоми...

4308 17:00 / 27.07.2021
25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.Ушбу ояти каримадаги .фитна, давоми...

4307 05:00 / 23.01.2017
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.Бақара Улар ўзларига мусибат давоми...

7747 20:03 / 02.04.2018
Имом Ибн Касир қироати1 Ундан Муҳаммад ибн Қунбул қилган ривоят ҳақида бизга Абу Муслим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Алий алБағдодий хабар берган. У айтганки.Бизга Ибн давоми...

6782 13:30 / 26.01.2021
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021