1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

96 ёшли қория Танозур бинт Муҳаммад Мустафо Нажулий

13:41 / 24.08.2025 2644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазилатли шайха Танозур бинт Нажулий 1924 йил Мисрнинг ғарбида жойлашган Саманнуд вилоятига қарашли Носирия қишлоғида, ҳозирда ўзи яшаб турган кулбада таваллуд топган. Ёш қизалоқлик пайтида қизамиқ касали оқибатида кўзлари кўрмай қолган. Дастлаб Абдуллатиф Абу Солиҳда Қуръони Каримдан таълим олади, бироқ тажвидсиз ўрганади. Кейин шайх Абу Ҳалованинг ҳузурига бориб, 15 йил унинг ҳузурида илм таҳсил қилади: тажвид илмини пухта ўзлаштириш билан бирга, етти машҳур қироатни Юнус сурасигача ўқиб беради. Сўнг шайх Абдулвожид ҳузурига бориб, Шотибий тариқида етти қироатдан таълим олади ва «Ад-Дурра» китоби асосида қолган уч қироатни Тавба сурасигача шайхига топширади.

Шайха Танозур қўшнисига турмушга чиқиб, тўрт фарзанд кўради.

Умрини Қуръон таълимига бағишлаган шайха Танозур зоҳирий кўзлари юмуқ бўлса-да, қалб кўзлари билан назар соладиган басийратли аёл эди. У ниҳоятда тавозули, кичиккина жуссаси сабру матонатга тўла, тақвою ибодатда пешқадам, иффатини кўз қорачиғидек асраган қория эди. Кўзлари ожиз бўлишига қарамай, ҳамиша ҳаракатчан, ҳушёр, охирги кунларигача ақлан тетик ҳолатда, ўрганган қироатларини тўлиқ ёдда сақлаганича Қуръон таълими билан машғул бўлди.

У туну кун тинмай аёлларга таълим бериш билан банд бўлар, остонаси толибалар билан ҳамиша гавжум эди.

Шайх Яҳё Ғавсоний ўз сафарлари асносида шайха Танозурнинг зиёратига бориб, унга Фотиҳа сурасини ўқиб бериб, дуою ижозалар олган.

Шайха Танозур 2021 йил 9 январ куни вафот этди. Аллоҳ таоло уни Ўз раҳматига олсин, охиратларини обод этсин ва Қуръон билан охиратда ҳам бирга айласин.

Муҳаммад Айюб Файзуллоҳ домланинг саҳифасидан олинди.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хайбар урушида София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг отаси ва бошқа қариндошлари жангда ҳалок бўлган эди. Эри Кинона ибн Робийъ хиёнати учун қатл қилинган эди. Ўзи давоми...

2720 19:05 / 30.10.2019
Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳижрий қирқ бешинчи сананинг Шаъбон ойида вафот этдилар. Ўша пайтда у кишининг ёшлари олтмишда эди.Имом Абу Довуд ва Термизий Икрима давоми...

3332 21:00 / 02.06.2019
Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қуртқумурсқалар ўрмалаб юрган давоми...

3609 09:00 / 26.05.2021
Ислом кишиларни кўп қасам ичишга тарғиб қилмайди. Аммо қасам ичгандан кейин уни бажаришни талаб этади. Баъзи вақтларда қасам ичилган ишни бажаргандан кўра давоми...

2531 19:10 / 21.03.2019