1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Яхшилик қилиш хулқларнинг саййидидир

11:23 / 23 август 1390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонг ёки кечқурунда бориб турар эдилар. Кунларнинг бирида одатларига хилоф ўлароқ пешин вақтида кириб келдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу зийрак киши эдилар. Буни англаб ўзига-ўзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу соатда бекорга келмаганлар. Бирор иш бўлса керак», деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Эй Абу Бакр! Ҳузурингдагиларни ташқарига чиқар!, дедилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Булар қизларим Асмо билан Оиша!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

– Менга чиқиш (ҳижрат) учун изн берилди!

– Ҳамроҳликми, Аллоҳнинг Расули?

– Ҳамроҳлик, Абу Бакр.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу дедилар:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Менда иккита туя бор. Уларни чиқиш учун тайёрлаб қўйган эдим. Улардан бирини олинг!

– Уни пулга оламан. Ўзимники бўлмаган туяни минмайман!

– У сизники!

– Йўқ. Уни сотиб олган пулингга оламан!

– Истасангиз, ўзининг пулига!

Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўрталарида алоқа бунчалик расмий эмасди. Дирҳам-динорларни бунчалик ҳисоб-китоб қилишмасди. Аксинча, Абу Бакр розияллоҳу анҳу молини ҳам, жонини ҳам Набий алайҳиссаломга фидо қилиб юборган эди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам унинг молидан ҳеч бир иккиланишсиз олаверардилар. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот қилишларидан бир неча кун олдин айтган қуйидаги гаплари далил бўлади: «Мен учун суҳбати ва моли борасида энг ишончли киши Абу Бакрдир!»

Ана шунинг учун ҳам фақиҳлару сийрат уламолари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг пулини беришга бунчалар қаттиқ турганларидан ҳайратда қолишади. Улар қизиқ бир фикрни айтишган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар фазилатини мукаммал қилиб олиш учун ҳижратлари ўз жонлари, ўз моллари билан бўлишини истадилар!».

Аслида, дўстлар бир-бирлари билан яхшилик асосида алоқа қилишади. Улар орасидаги ҳисоб-китоб худди савдогар ва унинг мижози ўртасидаги муомала каби қоғоз ва қалам билан бўлмайди. Ҳамроҳлик хулқига эга бўлиш учун инсон дўстининг ҳолини ҳис қилиши лозим. Агар дўстининг муҳтожлигини билиб қолса ёки унинг бошига кулфат тушганини сезса, дўсти ундан ёрдам сўрашидан олдин ўзи ёрдамга шошилиши керак. Агар дўсти ёрдам ёки қарз сўраганидан сўнг унга ёрдам қилса, энди қарзнинг бир қисмидан кечиш дўстлик ва макорими ахлоқнинг гўзал бир кўриниши бўлади!

Аммо дўстлар ҳақларини мукаммал ҳолатда адо қилиб юришса, бу иш асло ахлоққа зид бўлмайди. Дўстларнинг ҳаммаси ҳам бир хилда бадавлат бўлавермайди. Дўстнинг ўз дўстига ёрдам бериши, унинг ғамини кетказиши унинг асл инсонлигига далолат қилади. Эҳсон, яхшилик қилиш хулқларнинг саййиди бўлиб қолаверади!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ташаббускор ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган инсон бўлганликлари туфайли ҳеч кимга билдирмай, кечалари одамларнинг ҳолларидан давоми...

1113 09:04 / 22.07.2024
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳуни Оврупо халқлари номояндаси сифатида биринчи бўлиб мусулмон бўлган зот сифатида таниймиз. У киши розияллоҳу анҳунинг номлари худди давоми...

5747 20:08 / 21.04.2017
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқи Аълога интиқол қилганларидан кейин рошид халифалар даврида ҳам ўзларининг Аллоҳ давоми...

1310 09:12 / 03.10.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан масжидда ўтирган эдилар. Уларга дедилар Ҳозир сизнинг ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши чиқадиШу пайт давоми...

5656 14:31 / 21.04.2022
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021