1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мовароуннаҳрда Ислом байроғини кўтарган шахс

11:50 / 21.08.2025 1480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мовароуннаҳрда Қутайба ибн Муслим Боҳилий ниҳоятда машҳур бўлди. У ҳижрий 87 (милодий 706) йилда Пойкент шаҳрини фатҳ қилди. Ҳижрий 89 (милодий 709) йилда Сўғд юртлари – Насаф ва Кешда фатҳ ишларини олиб борди. Ҳижрий 91 (милодий 710) йилда Бухорони, сўнгра Толиқон, Фарёб ва Балхни фатҳ этди. Ҳижрий 93, милодий 712 йилда Самарқандни, ҳижрий 94 (милодий 713) йилларда эса Шош ва Фарғона шаҳарларини эгаллаб, Қўқонгача етиб борди. Сўнг Қутайба ҳижрий 94, милодий 713 йилда Кобулни, ҳижрий 96 (милодий 714) йилда эса Қашқар ва шарқий Туркистонни фатҳ қилди. Бу буюк қўмондон ўзининг фатҳларини икки дарё орасидаги Мовароуннаҳр деб аталган жойларнинг барча ҳудудларига тарқатди ва Хитойгача кириб борди. Хитой подшоҳларига жизя солди, шарқ томон юриб кетаётган Қутайба шу ерда тўхтади.

Қутайба жуда катта минтақаларни Ислом ҳукмига бўйсундирди. Мазкур минтақаларнинг майдони 4 миллион км2дан ошиб кетди. Бу минтақалар Кавказ минтақаларидан бошланиб, Каспий денгизининг жануби томон ёйилган эди. Шимолда Ўрта Осиё, шарқда эса Шарқий Туркистон ерларини фатҳ қилди. Кейин ғарбга қараб Кобул, Афғонистон, Сижистонни бўйсундирди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганиш9 қисмАХЛОҚдавоми СИДДИҚrdquo Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада Маккаи давоми...

4269 05:00 / 07.03.2017
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг шарафи ва давоми...

2030 15:25 / 08.06.2023
Қурайш мушриклари мусулмонларнинг ҳижратидан безовталаниб қолишди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига эргашган кишиларга бориб қўшилишларидан давоми...

2635 16:06 / 04.06.2020
1949 йилда Ливан бош вазири Риёз Солҳ томонидан Баҳиж Тақийюддин қишлоқ хўжалиги вазири мансабига қўйилади. Бу Баҳиж Тақийюддиннинг биринчи бор вазирлик давоми...

2845 15:42 / 09.12.2021
Аудиолар

232493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150953 14:35 / 11.08.2021