1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Усмон Мусҳафи Тошкентга қачон олиб келинган?

15:08 / 18.08.2025 1095 pdf Ўқиш режими + -

1924 йил 18 август (бундан 101 йил олдин) – Татаристон, Бошқирдистон ва Туркистон уламоларидан ташкил топган шарафли соқчилар кузатувидаги махсус поезд Усмон Мусҳафини Уфадан Тошкентга олиб келди. У бир қанча вақт Тошкентдаги масжидлардан бирида сақланди, сўнгра хавфсизлик мақсадларини кўзлаб Ўзбекистон халқлари тарихи музейи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилди. 1989 йил 14 март куни Тошкентда бўлиб ўтган умумий Мусулмонлар тўртинчи қурултойида Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Усмон Мусҳафи мусулмонлар ихтиёрига қайтариб берилганлиги эълон қилинди.

Ҳозирда Тошкентда сақланаётган Усмон Мусҳафининг Туркистонга келиб қолиши тарихи ҳақида турли тахминлар бор. Кўпчилик тадқиқотчилар уни Амир Темур Басрадан Самарқандга олиб келган, деган фикрни билдирадилар. Бошқа тарихчилар Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, Олтин Ўрдани эгаллаганидан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга келтирган, деган хулосада. Тарихда яна бошқа фаразларга ҳам дуч келинади. 

Ушбу Қуръон 1868 йилда (баъзи манбаларда 1869 йилда) Самарқанддан Санкт-Петербургга олиб кетилади ва аввал Россия халқ маорифи вазирлигига, сўнгра шаҳардаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасига беилади. 1905 йилда Санкт-Петербургда ушбу Мусҳафдан 50 дона нусха олинган. Октябрь тўнтаришидан сўнг, мусулмонлар қурултойининг илтимосига кўра, РСФСР ҳукуматининг қарори билан мусулмонларга қайтариб берилган. Аввал Уфада сақланиб, 1924 йилда Тошкентга келтирилган. 

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2022 йил 15 ноябрь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган .Hilol nashr, нашриётматбаасига мисрлик уламолардан бири Қоҳира давоми...

3131 20:37 / 15.11.2022
Ўтган йил мобайнида .Hilolnashr, нашриётматбааси томонидан амалга оширилган ишлар ҳар йилгидан ҳам самарали бўлди. Кўплаб янги китоблар чоп этилди, тақдимотлар давоми...

3114 14:30 / 09.01.2020
Бундан роппароса 8 йил олдин ndash 2016 йил 16 август куни .Тафсири Ҳилол, иловаси Android қурилмалар учун Play Маркетга чиқарилган эди. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1502 15:02 / 16.08.2024
Юртимизда масжидларнинг кетмакет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин давоми...

2809 18:02 / 25.03.2022