1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Монирул Ислом «Hilol Nashr» нашриётида

20:06 / 15.08.2025 950 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бангладеш давлатлари ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда. Икки халқ ўртасидаги дўстона ришталар нафақат иқтисодий соҳада ўз самарасини бераётир, балки маданий-гуманитар алоқалар, зиёрат туризми, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликлар ҳам мустаҳкамланмоқда.

Бугун, 15 август куни Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, доктор Муҳаммад Монирул Ислом «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ташриф буюрди.

Меҳмонни нашриёт ходими Фозилжон Абдулқайюм самимият билан кутиб олди.

Rasm 1 Rasm 2

Ташриф давомида элчи нашриётнинг бош дўкон расталаридан жой олган диний-маърифий асарлар, турли мавзудаги китоблар билан танишди. У фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари, ҳаёт йўллари, қолдирган асарлари, буюк шахснинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.

Rasm 1 Rasm 2
 


Rasm 1 Rasm 2
 
Rasm 1 Rasm 2


Шунингдек, меҳмон «GRAND TA’LIM» ўқув маркази ва Янги аср университетининг таълим соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишиб чиқди.

Муҳтарам президентимизнинг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бўлган юксак ҳурмат ва самимий эътирофлари халқимиз қалбидан муносиб баҳолангани барчамизга сир эмас. Давлат раҳбарининг бу каби эзгу муносабати нафақат шайх ҳазратларининг илмий меросига, миллатнинг юксак қадриятига бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Ташриф доирасида элчи жаноблари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги мажмуани зиёрат қилди. Унга масжид имом-хатиби, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қилдилар. Ташриф давомида меҳмон масжид хонақоҳи, унинг ҳузурбахш муҳити ва яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишди.

Rasm 1 Rasm 2
 
Rasm 1 Rasm 2


Ташриф давомида Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани қайд этилди. Икки халқни тарих, дин, маданият ва адабиёт боғлаб тураётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Имом Бухорий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Ал Фарғоний каби улуғ алломалар Бангладешда ҳам катта эҳтиром билан тилга олиниши эътироф этилди.

Зиёрат чоғида Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Муҳаммад Монирул Ислом юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади. У давлатимиз раҳбарининг сиёсий, ижтимоий ва диний-маърифий соҳаларда олиб бораётган  саъй-ҳаракатларини нафақат мамлакат, балки бутун минтақада эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлади. Меҳмон Ўзбекистондаги хайрли ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб, самимий эҳтиромини изҳор этди.

Ташриф ниҳоясида элчи жанобларига катта ҳажмдаги тажвидли «Қуръони Карим – мусҳафи шариф» туҳфа этилди.

Rasm 1 Rasm 2
 
Rasm 1 Rasm 2

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1916 12:01 / 27.07.2019
Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда давоми...

2275 12:30 / 11.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 20202021 давоми...

1625 21:45 / 11.08.2024
Кеча, 1 июнь mdash Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё давоми...

2032 14:30 / 02.06.2022