1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Овқатланишда беодоблик қилган кишига насиҳат қилиш

23:46 / 15.08.2025 1088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда:

«Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овқатланиб, лаганнинг ҳар томонидан еяётганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга «Ўзингни олдингдан егин», деб айтдилар», дейилади.

Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар.

Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди.

Расулуллоҳ: «Қодир ҳам бўлмагин, бундан фақат мутакаббирлиги ман қилди, холос», дедилар.

Шунда ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади.

Имом Муслим ривоятлари.

Бу саҳобанинг исми Буср ибн Роъийдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

2258 09:00 / 03.12.2022
. Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Сенга мушкул пайтда ёки мушкулда айтадиган калималарингни давоми...

885 02:10 / 13 февраль
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми, дедилар. Мен .Ҳа, айтинг, эй давоми...

4691 03:46 / 19.12.2018
Маймун ибн Маҳрон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон касалнинг олдига кирсанг, ҳақингга дуо давоми...

1252 04:09 / 25.06.2025
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021