1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Айвонча билан атроф ўртасидаги масофалар ва замзам қудуғи ҳақида

10:13 / 14.08.2025 1514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажарул асвад билан айвонча орасидаги масофа – 14 метр 5 см. Рукну шомий билан айвонча оралиғи – 14 метр.

Шозурвон билан айвонча оралиғи – 13 метр 25 см.

Замзам тараф билан айвонча оралиғи – 12 метр-у 0,5 см.

Замзам қудуғи

Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ҳамда унинг онаси Ҳожарни олиб Маккага келдилар. Иброҳим алайҳиссалом икковларига хурмо ва сув қолдириб қайтиб кетдилар. Озуқалари тугагач, икковлари чанқаб қолишди. Ҳожар Сафо томонга юриб, бирор кишини кўриб қоларман, деб у ерда турдилар. Сўнгра Марва томонга юриб, у ерда ҳам турдилар, лекин ҳеч кимни кўрмадилар. Мана шу ҳолатда югуришда давом этдилар. Еттинчи югуришларида бир овоз эшитдилар. Қарасалар, бир фаришта қанотини қоқиб сув чиқарди. Ҳожар у сувдан ичиб, боласини ҳам эмизди. Маккага Яман томондан бир қабила келиб тушди. Бу қабила Журҳум дейиларди. Улар Аллоҳ хоҳлаганича Маккада туришди. Каъбанинг ҳурматини топташганида замзам суви тўхтаб қолди. Асрлар ўтиши билан бирор киши билмайдиган даражада йўқ бўлиб кетди. Набий алайҳиссалом боболари Абдулмуталлиб кечаларнинг бирида туш кўрдилар. Унда бир овоз замзам сувини кавлаб олишни буюрди. Абдулмутталиб қудуқни кавлагандилар, сув кўринди. Бу сувдан барча киши ичиши мумкин эди. Демак, ҳожиларни сув билан таъминлаш иши Абдулмутталиб зиммаларида бўлиб, кейин Аббос ибн Абдулмутталибга ўтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага фатҳ куни иқрор бўлдилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замзам олдига келганларида одамлар сув билан у ердагиларни таъминлаётган эдилар. Шунда у зот: «Ишлайверинглар, сизлар яхши иш устидадирсиз», дедилар. Сўнг яна: «Агар қаршилик қилмасангиз, туядан тушиб, арқонни елкамга қўйиб, мен ҳам сув тортишар эдим», дедилар (Бухорий)., ҳижрий 1373 йилгача (милодий 1953 йил) қудуқдан сув челак воситасида чиқарилар эди. Мазкур йилдан кейин насос воситасида ҳовузларга ва ҳовузлардан қудуқ биносининг атрофидаги жўмракларга чиқарилди.

Қудуқ ҳақида

Замзам қудуғи Каъбадан 21 метр нарида жойлашган. Замзам ҳақидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қудуқни тўлдирувчи булоқлардан 11 литрдан то 18,5 литргача сув бир сонияда тортиб олинади. Демак, бу бир дақиқада 60х11=660 литр, бир соатда 660х60=39600 литр ва ҳоказо сув деганидир. Тўлдирувчи булоқнинг ҳажарул асвад томонидан узунлиги 75 см, баландлиги 30 см ҳажмдаги тешиги бор. Мана шу тешикдан энг катта миқдордаги сув отилиб чиқади. Микбарийя томонда яна бир тешик бўлиб, узунлиги 70 см, баландлиги 30 см. Сафо ва Марва томонда бошқа кичик тешиклар ҳам бор.

Қудуқ ҳақидаги қўшимча маълумотлар

Матоф остидаги қудуқ тешиги 1 метр 56 см.

Тешикдан бошлаб қудуқнинг чуқурлиги 30 метр.

Тешикдан сув кўлами чуқурлиги 4 метр.

Тўлдирувчи булоқларнинг чуқурлиги 13 метр.

Булоқдан унинг қаъригача 17 метр.

Ёни 1 метр-у 46 см билан 2 метр 66 см оралиғидадир.

Қудуқ биносининг бузилиши

Замзам қудуғи устини 8 метр 3 см х 10 метр 7 см – ҳаммаси бўлиб 88 метр 8 см ҳажмдаги бино ўраб турар эди. Ушбу бино ҳижрий 1381-1388 йиллар орасида матофни кенгайтириш мобайнида бузилиб, матоф остидаги совутилган Будрумга – ярим ертўлага замзам сувини ичиш ўрни кўчирилди. Ушбу ярим ертўлага 23 та зина билан тушилади. У ерда эркаклар ва аёллар кирадиган жой ажратиб қўйилган. Ҳаммаси бўлиб 350 та жўмрак бор. 220 та жўмрак эркаклар хонасида, 130 та жўмрак аёллар хонасида жойлашган. Қудуқни тўсиқ ойна ичидан кўриш мумкин.

Замзам сувининг фазилати ва хусусиятлари

Замзам суви жаннат булоқларидан бир булоқ, жаннат меваларининг энг афзали бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом дуолари туфайли Аллоҳ уни ато қилган. Бу сув ободонлаштиришга, Маккаи мукаррамада ҳаёт давом этишига сабаб бўлиб, ҳарамдаги энг очиқ-ойдин мўъжиза ва Байтул-ҳарамдаги манфаатли неъматларнинг энг буюгидир. Бу ер юзидаги энг яхши сувдир. У Жаброил алайҳиссалом воситаларида зоҳир бўлган, ер юзидаги энг муқаддас булоқ. Кўп марта Муҳаммад алайҳиссалом қалблари ювилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу сувда муборак тупуклари билан барака ҳосил бўлишига сабабчи бўлганлар.
Бу сув таомларнинг таоми ва барча дарднинг давосидир. У бош оғриқни кетказиб, кўз нурини равшанлаштиради. Яхшиликни ният қилиб у сувдан ичилса, Аллоҳ бу тилакни тўла-тўкис қилиб беради. Ундан тўлғазиб олиш иймон аломати ва нифоқдан четланишдир. Бу сув яхшиларнинг шароби ва туҳфа ҳамда меҳмондорчиликнинг энг афзалидир. Бу сув билан жисм қувватни ҳосил қилади. Кўп ичиш билан тугаб қолмайди. Мана беш минг йил ўтибди ҳамки, ер юзидаги қудуқ сувларининг энг қадимийсидир.

Замзам сувини ичиш одоблари

Замзам сувини ичишдаги маҳбуб амаллардан бири идишни ўнг қўлда ушлаб, қиблага юзланиб, «Бисмиллаҳ...» деб бошлашдир. Уни ўтириб ёки тик ҳолатда туриб ичиш мумкин. Ичиш пайтида уч марта нафас олиш, сувдан тўйиб ичиш ва сўнгра Аллоҳга ҳамд айтиб, дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қилиш маҳбуб амаллардандир. Чунки бу пайт дуо ижобат бўладиган вақтлардан ҳисобланади.

Замзам суви бирлашмаси

Ҳижрий 1415 йили Макка шаҳрида ушбу бирлашма тузилди. У сувни қудуқдан темир бетонли ҳовузларга кўчирувчи анжомлар билан бойитилган. Бу ҳовузларнинг кенглиги 15.000 метр. У олий ҳовузга боғлиқ бўлиб, олий ҳовузнинг вазифаси идишларга сувни томдириб қуйиб бериш, машиналар ёрдамида мамлакатнинг турли жойларига, хусусан, Масжидул Набавияга етказиб беришдир.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳaждa бaжapилaдигaн aмaллap фapз, вoжиб вa cyннaтгa бўлинaди. Фapз aмaллap aдo этилиши шapт мажбурий бўлгaн aмaллap бўлиб, yлapдaн биpopтacи aдo этилмaй қoлca, ҳаж адо бўлмaйди, янa бoшқaтдaн давоми...

2480 09:00 / 14.06.2024
Одам алайҳиссалом билан Ҳавво алайҳиссалом онамиз бирбирларини шу жойда топишгани учун .Арофат, деб номланади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар .Жаброил давоми...

2116 13:01 / 14.06.2025
. Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб .Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, ибодатда қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, давоми...

9603 05:00 / 16.01.2017
Исломда инсон ибодат қилар экан, ўз ибодатининг савобини бошқаларга бағишлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида бир қанча далиллар мавжуд, аҳли сунна валжамоанинг тўрт давоми...

8424 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021