1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Тарика тақсимлашни билиш

12:11 / 06 август 562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Марҳумдан кейин қолган пул, буюм ёки кўчмас мулк каби нарсалар тарика дейилади. Ушбу тарика меросхўрлар ўртасида уларнинг улушларига кўра тақсимланади. Марҳумдан қолган мерос ҳар бир меросхўрга унинг улушига қараб берилади. Тарикани тақсимлашни билишнинг бир неча йўллари бўлиб, пул ва буюмлар борасида уларнинг энг машҳури иккитадир:

 
Биринчи йўл. Меросдан бир улуш қийматини чиқариб, сўнгра уни ҳар бир меросхўрнинг улуши ададига кўпайтириб юборамиз. Шунда ҳар бир меросхўрнинг меросдаги улуши ҳосил бўлади.
 
Иккинчи йўл. Меросхўрлардан ҳар бирининг улуши жамланмасини чиқариб оламиз. Бу ҳар бир меросхўрнинг улушини мероснинг миқдорига кўпайтириш ва сўнгра уни масаланинг аслига ёки тасҳиҳига бўлиш билан бўлади. Ҳосил бўлган натижа ҳар бир меросхўрнинг улушидир.
 
Биринчи йўлга мисоллар
 
а) Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, қизи ва ота-онаси қолди. Ундан 480 динор тарика қолган. Ушбу меросхўрларнинг тарикадан улуши қандай бўлади? (1-жадвал)
 
1-жадвал
24 24
Хотин ⅛ 3
Қиз ½ 12
Ота (асаба) 5
Она 1/6 4
 
480 динор меросни 24 га, яъни масаланинг аслига бўламиз. 20 ҳосил бўлади. Ушбу 20 динор бир улуш қийматидир.
 
Хотин ⅛ олганда уч улушга эга бўлади: 3×20=60.
 
Қиз ½ олганда 12 улушга эга бўлади: 12×20=240.
 
Ота асаба бўлиб қолган 5 улушни олади: 5×20=100.
 
Она 1/6 олганда 4 улушга эга бўлади. 4×20=80.
 
б) Бир аёл вафот этиб, ортидан туғишган иккита синглиси, онаси, эри ва ўғлининг қизи қолди. Ундан 960 динор мерос қолган. Ушбу меросхўрларнинг меросдан улуши қандай бўлади? (2-жадвал)
 
2-жадвал
 
Улушнинг бўлаги 2 Масалани тўғрилаш
  12 24
Иккита туғишган
сингил (асаба маъал-ғойр)
1 2
Она 1/6 2 4
Эр ¼ 3 6
Ўғилнинг қизи ½ 6 12
 
 
960:24=40. Мана шу 40 динор битта улушнинг қийматидир.
 
Икки туғишган сингилнинг улуши: 2×40=80 динор.
 
Онанинг улуши: 4×40=160 динор.
 
Эрнинг улуши: 6×40=240 динор.
 
Ўғилнинг қизининг улуши 12×40=480 динор.
 
Жами йиғинди: 960 динор.
 
в) Бир киши вафот этиб, ортидан тўртта қизи, иккита ўғли, ота-онаси ва учта туғишган акаси қолди. Тарика 3000 динор қолган. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (3-жадвал)
 
3-жадвал
    2 Масалани тўғрилаш
  6 12
Тўртта қиз
асаба
4
4
Икки ўғил 4
Ота 1/6 1 2
Она 1/6 1 2
Учта туғишган ака (маҳжуб) 0 0
 
3000:12=250. Ушбу 250 динор битта улушнинг қийматидир.
 
Қизларнинг тарикадан улуши: 4×250=1000 динор.
 
Ўғилларнинг тарикадан улуши: 4×250=1000 динор.
 
Отанинг тарикадан улуши: 2×250=500 динор.
 
Онанинг тарикадан улуши: 2×250=500 динор.
 
Жами йиғинди: 3000 динор.
 
г) Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, туғишган синглиси, она бир иккита ака-укаси ва момоси қолди. 9900 динор тарика қолган. Ушбу меросхўрларнинг тарикадан улуши қандай бўлади? (4-жадвал)
 
4-жадвал
6 9
Эр ½ 3
Туғишган сингил ½ 3
Она бир икки ака-ука ⅓ 2
Момо 1/6 1
 
 
Масала 6 дан 9 га авл бўлди.
 
9900:9=1100. Ушбу 1100 динор битта улушнинг қийматидир.
 
Эрнинг тарикадан улуши: 3×1100 = 3300 динор.
 
Туғишган сингилнинг тарикадан улуши: 3×1100=3300 динор.
 
Она бир иккита ака-уканинг тарикадан улуши: 2×1100=2200 динор.
 
Момонинг тарикадан улуши: 1×1100=1100 динор.
 
Жами йиғинди: 9900 динор.
 
 
Иккинчи йўлга мисоллар
 
а) Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, иккита қизи, ўғлининг учта қизи ва ўғлининг ўғли қолди. Ундан 585 динор тарика қолган. Ушбу меросхўрларнинг тарикадан улуши қандай бўлади? (5-жадвал)
 
5-жадвал
  12 13
             Эр ¼ 3
            Она 1/6 2
            Иккита қиз ⅔ 8
Асаба
 Ўғилнинг қизи учта 0
 Ўғилнинг ўғли 0
 
Масала 12 дан 13 га авл бўлди.
 
Эрнинг меросдан улуши: 135 динор
 
Онанинг тарикадан улуши: 90 динор
 
Иккита қизнинг тарикадан улуши: 360 динор
 
Жами йиғинди: 585 динор.
 
б) Бир аёл вафот этиб, ортидан иккита туғишган акаси, ўғлининг қизи, онаси ва эри қолди. Ундан 240 динор тарика қолган. Ушбу меросхўрларнинг тарикадан улуши қандай бўлади? (6-жадвал)
 
6-жадвал
Улушнинг бўлаги 2 Масалани тўғрилаш
  12 24
Иккита туғишган ака (асаба) 1 2
Ўғилнинг қизи ½ 6 12
Она 1/6 2 4
Эр ¼ 3 6
 
Икки туғишган аканинг меросдан улуши: 20 динор.
 
Ўғилнинг қизининг меросдан улуши: 120 динор.
 
Онанинг меросдан улуши: 40 динор.
 
Эрнинг меросдан улуши: 60 динор.
 
Жами йиғинди: 240 динор.
 
в) Бир киши вафот этиб, ортидан онаси, туғишган иккита синглиси, ота бир синглиси, ота бир иккита ака-укаси ва ўғлининг қизи қолди. Ундан 1500 динор мерос қолган. Ушбу меросхўрларнинг меросдан улуши қандай бўлади? (7-жадвал)
 
7-жадвал
    6
Она 1/6 1
Иккита туғишган сингил (асаба) 2
маҳжуб
Ота бир сингил 0
Ота бир икки ака-ука 0
Ўғилнинг қизи ½ 3
 
Онанинг улуши: 250 динор.
 
Иккита туғишган сингилнинг улуши: 500 динор.
 
Ўғилнинг қизининг улуши: 750 динор.
 
Жами йиғинди: 1500 динор.
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.
 
 
 
 
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

1284 09:23 / 17.05.2024
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1174 14:42 / 07.02.2024
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

2124 15:45 / 05.02.2024
Муносаханинг таърифи Муносаханинг ҳолатлари Муносахани ижро қилиш йўли Муносахага татбиқий мисоллар Меросда тахоружнинг маъноси Шариатда тахоруж тўғри давоми...

944 14:23 / 03 октябрь
Аудиолар

210800 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130065 14:35 / 11.08.2021