Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қадарга иймон | Сийрат дарслари (340-дарс)

19:00 / 08 август 1104 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

720. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, тушимда бошим зарба еб, думалаб кетганини кўрдим. Бунинг таъсирида қўрқувга тушдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийга: «Тушингда сени шайтон ўйин қилганини одамларга айтма!» дедилар». Ўшандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Бирингиз тушида уни шайтон ўйин қилганини одамларга асло айтмасин», деганларини эшитдим.

Муслим ривоят қилган.

721. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У ўз ўлимидан олдин ўғлига айтди: «Эй ўғлим! Сен ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У зот унга: «Ёз!» деди. «Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди. «Ҳар бир нарсанинг Қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», деди», деганларини эшитганман. Эй ўғлим! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким мана шундан бошқа(ақида)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

722. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар, у зот содиқу масдуқдирлар: «Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жамъ қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳу маъбуд йўқ Зот билан қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганда, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

723. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бақийъул-ғарқадда жанозада эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб ўтирдилар. Биз у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотда ҳасса бор эди. Бошларини қуйи солиб ўтирдилар. Кейин ҳассалари билан ерга ура бошладилар. Сўнгра: «Сиздан ким бўлса, қайси бир тирик жон бўлса, албатта, унинг жаннатдаги ва дўзахдаги макони ёзиб қўйилгандир. Албатта, бадбахт ёки бахтли, деб ёзилгандир», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, китобимизга ёзилган бўйича қолиб, амални тарк қилсак, бўлмайдими? Биздан ким саодат аҳлидан бўлса, аҳли саодат амалига боради. Биздан ким бадбахт бўлса, бадбахт аҳли амалига боради», деди. «Ким аҳли саодат бўлса, аҳли саодат амалига муяссар қилинади. Ким аҳли бадбахт бўлса, аҳли бадбахт амалига муяссар қилинади», дедилар. Сўнгра «Аммо ким (ато) берса ва тақво қилса ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса, бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз» (ояти)ни қироат қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Салама ўлганида .Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин,, дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб давоми...

5028 14:06 / 10.07.2020
429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси давоми...

3832 13:00 / 06.11.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб Икки буюк нарсани унутманглар ndash жаннат ва жаҳаннамниrdquo давоми...

6163 15:02 / 29.11.2018
Маҳси ndash маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб бекитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. .Маҳси, деб номланмаса ҳам, давоми...

2781 16:30 / 01.12.2019
Аудиолар

213157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар