1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди

16:13 / 29.07.2025 941 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.

DSC01679-2

DSC01508-2

DSC01561-2

Айни вақтда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига кириш учун қабул имтиҳонлари ўтказилмоқда.

Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди ходимлари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этмоқда.

Дастлаб абитуриентлар тартиб билан киритилиб, уларга мутасаддилар томонидан тест синови ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг тест имтиҳонига старт берилди.

Имтиҳон жараёнлари соат 07:00 да бошланиб, 17:00 гача давом этади. Абитуриентлар мадрасага кириш учун хорижий тил, маънавият ва маърифат, Ўзбекистон тарихи фанидан, олий маҳадга кирувчилар эса фиқҳ ва ақоид, тарих ва хорижий тил фанларидан имтиҳон топширмоқдалар. 29-31 июлгача, яъни уч кун давомида жами 2700 нафарга яқин абитуриентнинг имтиҳон топшириши режалаштирилган бўлиб, ҳар куни ўртача 800 нафардан ортиқ абитуриент қабул синовларида иштирок этиши кўзда тутилган. Мажмуада абитуриентлар учун барча қулайликлар ҳозирланган.

Имтиҳон жараёни адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари ҳам жалб этилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун 6749 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шартшароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. давоми...

1835 12:00 / 29.10.2020
Шу йилнинг 2326 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат давоми...

1503 22:33 / 28.10.2024
Қозоғистон пойтахти НурСултондаги .Ҳазрат Султон, масжидида мактаб ўқувчилари учун ёзги лагер очилди. Бу ҳақда Muslim.kz хабар беради.Ушбу лагерда, .Нур Муборак, давоми...

2775 07:10 / 14.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмиймаърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ давоми...

2430 19:56 / 27.06.2023