Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ажойиботлар ҳақида тааммул қилиш | Тазкия дарслари (339-дарс)

19:00 / 02 август 1080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда бу борада кўплаб сураларда бир қанча оятлар келган. Чўзилиб кетмаслиги учун биз фақат иккита сурадан бир неча оятларнигина мисол тариқасида келтирамиз.

Аллоҳ таоло Воқиъа сурасида:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!

Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!» деган (58-59-оятлар).

Инсоннинг яралиши эркак киши манийсининг аёл киши бачадонига тўкилиши ва у ердаги урчишдан бошланади.

Демак, инсон яратилишининг бошланиш жараёни эркакнинг манийси экан. Ўша манийни ким яратади? Инсоннинг ўзи яратадими?

Йўқ, албатта! Роҳман сифатли Аллоҳ таоло яратмаса, бошқа ҳеч ким ярата олмайди. Инсон бу ишда воситачи, холос.

Умуман, одамнинг дунёга келишида ота-она бир восита бўладилар, холос. Эркак уруғи аёл бачадонига тўкилиб бўлгач, уёғига икковлари ҳам ҳеч бир жараёнга аралаша олмай, томошабин бўлиб қараб тураверишади. Бошқа ҳеч нарса қила олишмайди.

Ўша бир томчи жирканч сувнинг баркамол инсонга айланиши учун Аллоҳ таолонинг қудрат қўли ишга тушади.

Илмий тадқиқотларда тасдиқланган натижаларга кўра, эркакдан аёл бачадонига тушган манийда миллионлаб кўз илғамас тирик жониворчалар бўлар экан. Шулардан фақат биттасигина аёл тухуми билан урчир экан. Ана шу пайтда инсон шакллана бошлайди.

Урчишдан кейин тухумча миллион-миллион ҳужайраларга бўлинади. Уларнинг ҳар бир тўпи ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бошқасидан фарқ қилади.

Бир тўпи суяк ҳужайралари бўлса, бошқаси асаб ҳужайралари, учинчиси кўз бўлиши лозим бўлган ҳужайралар, тўртинчиси қулоқ ва ҳоказо.

Бу тўпларнинг ҳар бири ўз вазифасини тўла бажаришга киришади. Кўз ҳужайралари жуда аниқлик ва нозиклик билан ўз жойини топиб жойлашиб, кўзни ташкил қиладилар, қоринга ёки сонга ёпишиб қолмайдилар. Айнан кўз бўладилар, дунёнинг машҳур рассомлари ўхшата олмай қийналадиган мўъжиза кўзга айланадилар.

Бошқа ҳужайра тўплари ҳам, худди шунга ўхшаб, ўз вазифаларини адо этадилар. Ушбу ишларнинг қайси бирига инсон, ота ёки она аралаша олади? Ёки бу жараёнлар ўз-ўзидан кечади, деб ўйлайсизми?

Ундан кейин, инсон деганимиз фақат кўз, қулоқ, қўл, оёқдан иборат эмас. Унинг руҳи бор. Инсонга руҳни ким беради?

Унинг ҳис-туйғулари, феъл-атвори, тафаккури ва ҳоказолари бор. Буларни унга ким беради? Отасими ёки онасими? Ё бўлмаса, бу нарсалар ҳам тасодифан пайдо бўлиб қоладими?

Жавоб битта, у ҳам бўлса, инсонга буларнинг ҳаммасини Роҳман сифатига эга бўлган Аллоҳнинг Ўзигина беришга қодир.

«Инсоннинг бошланиши» деганда шулар тушунилади.

Унинг охири ҳам улкан мўъжиза, кишининг ақлини лол қолдирадиган ишдир. Буни ҳам ғофил инсон тузукроқ ўйлаб кўрмайди, тааммул қилмайди.

Ҳар куни қанчадан-қанча кишилар вафот этади. Лекин бу жараённи ҳеч ким тааммул ва тафаккур ила кузатмайди. Ўлим кўп такрорланаверганидан инсон бу ҳодисага кўникиб қолган.

Аслини олганда, бу ҳодиса ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг қудратига далолат. Кейинги оятлар ушбу ҳақиқатни баён қилади:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ

«Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз… сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан» (Воқиъа сураси, 60-61-оятлар).

Ўлим ўзи нима?

Қаердан келади?

Ким уни бошқаради?

Шу каби саволларга фақат «Аллоҳ», деб жавоб беришдан ўзга чора йўқ.

Аллоҳ таоло агар хоҳласа, ҳозирги инсониятнинг ҳаммасини бирданига йўқотиб, ўрнига тоат-ибодатлироқ бошқаларини яратиб олиш қудратига эга.

Аллоҳ таоло ҳозирги инсонларни ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган шаклда, бошқача ҳолда яратиши ҳам мумкин эди. Унга бунинг ҳеч қийин жойи йўқ. Чунки йўқдан бор қилган Аллоҳ таолога борни бошқача ҳолатга ўзгартириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Йўқдан бор қилиш қандай бўлишининг баёни юқоридаги оятларда келди, буни ҳамма билди.

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

 

«Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!» (Воқиъа сураси, 62-оят).

Сўнгра Аллоҳ таоло Ўз қудрати далолатларидан яна бири бўлган ўсимлик дунёсини қандай ўстириши ҳақида сўз очади.

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

«Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринг-а! Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?» (Воқиъа сураси, 63-64-оятлар).

Инсонлар ва ҳайвонлар фойдаланадиган ўсимликни олиб кўрайлик. Унинг униб-ўсишида, мева-маҳсулот беришида инсоннинг қандай ўрни бор?

Инсон Аллоҳ таоло яратган ерга Аллоҳ таоло яратган уруғни Аллоҳ таоло яратган тан аъзоларини ишлатиб сепади, холос. Қолганига ҳеч нарса қўлидан келмасдан қараб тураверади.

Уруғнинг униб чиқиши учун ер, сув, уруғлик ва кимёвий моддаларнинг ўзигина кифоя қилмайди.

Уруғнинг ичида Аллоҳ таолонинг қудрат қўли ҳаракатга солиб турган ички имконият бор. Ана ўша тизим ишга тушиб, ажойиботлар содир бўлади. Кўпгина ўзгариш, ўсишлардан сўнггина уруғи олинган набототга ўхшаш ўсимлик ўсиб чиқади.

Унга ким шакл беради?

Ким ранг беради?

Бу ишлар ўз-ўзидан бўладими ё?

Инсон бу ишни амалга ошириш у ёқда турсин, ўша ўсимликка ўхшатиб битта расм чиза олмай овора бўлади.

Ҳаммасини ҳам бир ёққа қўйиб туриб, «Биринчи ўсимлик қаёқдан пайдо бўлди?» деган саволга жавоб излаб кўрайлик-чи.

Жавоб битта! Роҳман сифатли Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким пайдо қилган эмас!

Ушбу ҳақиқатни эслатиб туриш учунми, баъзида, ҳамма шарт-шароит бўлиб турса ҳам, экин ўсмай қолаверади ёки ўйлаган ҳосилни олиб бўлмайди.

Чунки бу ишда инсон бир воситачи, холос. Ҳақиқий иш бажарувчи Аллоҳ таолонинг Ўзи. У ҳар бир нарсага қодир!

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир, давоми...

3016 19:00 / 25.02.2024
Гуноҳни оғир билишинг Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан сени тўсадиган даражага етмасин. Албатта, ким Роббини яхши таниса, У Зотнинг карами олдида гуноҳларини давоми...

3670 05:00 / 06.03.2017
Ёлғоннинг сабаблари Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор 1. Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб, одамларни алдаб, ўз манфаати учун давоми...

4784 13:00 / 30.01.2021
Руҳий тарбия машойихлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишида энг муҳим воситаларидан бири муробата эканини алоҳида таъкидлайдилар. Уларнинг истилоҳида давоми...

4868 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

210863 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130128 14:35 / 11.08.2021