1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сафар

Сафар ойининг учинчи куни содир бўлган воқеалар

16:05 / 28.07.2025 1033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий 405 йил, сафар ойининг учинчи куни ҳадис илми олимларидан бири «Мустадрак» китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин. Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида, ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилмайди.

Ҳижрий 180 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 796 йил 18 апрель) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139 йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.

Ҳижрий 1382 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 1962 йил 5 июль) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.

Ҳижрий 1408 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 1987 йил 26 сентябрь) ироқлик катта тарихчи, «Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам», яъни «Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи» номли 10 жуздан иборат китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.

Ҳижрий 484 йил, сафар ойининг учинчи куни Мурабитлар давлати қўшини Андалусдаги Қуртуба (Кордова) шаҳрига кириб борди. Бу воқеа Қуртубанинг маҳаллий ҳукмронлигининг тугаши ва Мурабитлар давлати тасарруфига ўтиши билан якунланди. Шундан сўнг Юсуф ибн Ташфин бошчилигидаги Мурабитлар Андалусда ўз ҳукмронлигини бошлади. Бу эса Андалус мусулмонлари орасидаги ички бўлинишларга барҳам берди, душманга қарши бирлашиш йўлида муҳим тарихий бурилиш бўлди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз иримдан қайтаради. Сафар ойида сафарга чиқиб ёки тўй қилиб ёки кўч кўтариб бўлмайди, деган гаплар иримдир. Абу Ҳурайрадан розийаллоҳу анҳу ривоят қилинган давоми...

5146 15:29 / 28.04.2017
Ҳижрий ўн иккинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 633 йил, Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар Музор жангида форсларни устидан ғалаба қозондилар. давоми...

1027 22:24 / 26.07.2025
Ҳижрий 656 йил сафар ойининг тўртинчи куни милодий 1258 йил 10 февраль Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдод Ҳулакуга таслим бўлди ва бу билан 5 асрдан буён Ислом давоми...

1086 18:04 / 29.07.2025
Ҳижрий 366 йил, сафар ойининг иккинчи куни милодий 796 йил 3 сентябрь Андалус амири .Мунтасир, лақаби билан машҳур бўлган Ҳакам ибн Абдурраҳмон Носир вафот этди. Бу давоми...

1020 15:52 / 27.07.2025
Аудиолар

230234 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148811 14:35 / 11.08.2021