1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди

13:09 / 24.07.2025 1174 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжидида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этди.

Дастлаб Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов томонидан ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон варақалари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, ижодий имтиҳонга старт берилди.

Маълумот ўрнида, бугун «Ҳадис» ва «Мусталаҳул ҳадис» фанларидан оғзаки ижодий имтиҳон ўтказилади. Эртага, 25 июль куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил 918 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳри V Ислом Бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилади. Маълумки, жорий йил Хитойда ўтиши керак бўлган ёзги Осиё давоми...

1980 16:00 / 09.08.2022
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Зуфаржон домла Шосалимовга қиблагоҳлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

1512 13:49 / 07.10.2024
Душанба куни кечқурун Буюк Британиянинг Ньюкестл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар беради IQNA.Мактаб имоми Абдул давоми...

3772 10:20 / 28.03.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо давоми...

1211 21:26 / 15.06.2024