1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Умавийлар ва аббосийлар давридаги таназзулнинг баъзи сабаблари

15:44 / 22 июль 1188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фойдали бўлган амалий фанларга эътиборсизлик:

Ҳақиқатда мутафаккир уламолар тажрибий, табиий ва фойдали амалий фанларга юнонлардан қабул қилиб олганлари илоҳий фалсафа ҳамда метафизикага берганчалик эътибор бермадилар. У фанлар эса юнонлар ўз тилларида таржима қилган маҳаллий мажусийликларидан бошқа нарса эмас бўлиб, улар унга фаннинг либосини кийгазган эдилар. Уларнинг барчаси гумонлар, тахминлар ва маъноси ҳам, ҳақиқати ҳам мавжуд бўлмаган лафзий тилсимлар эди, холос. Аллоҳ ушбу баҳс ва изланишдан, Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, у билан алоқадор бўлган нарсалар ҳақидаги масалаларда кимёвий таҳлилга ўхшатиб таҳлил қилиш ва жузларга ажратишдан мусулмонларга Ўзи нозил қилган ҳидоят ва фурқондан иборат бўлган баёнотлар билан уларни беҳожат қилиб қўйган ҳамда уларни Роббиларидан бўлган нур устига қилиб қўйган эди. Бироқ мусулмонлар ана шу буюк неъматга ношукурлик қилдилар. Узоқ асрлар давомида ана шу кераксиз нарсалар ва изланишларида жидду жаҳд кўрсатишда давом этдилар. Улар ўз заковатларини манфаат бермайдиган ва ҳеч бир самараси бўлмаган, дунёда ҳам, охиратда ҳам кераги бўлмаган фалсафий ва каломий баҳсларга ишлатиб зое қилдилар. Ўша керакмас нарсалар билан машғул бўлиб, табиатдаги кучларни бўйсундириб Исломнинг манфаати учун ишлатишга, Исломнинг моддий ва маънавий ҳукмронлигини бутун оламга тарқатишга имкон берадиган илмлар ва тажрибалардан тўсилиб қолдилар.

Шунингдек, улар руҳ, шарқ фалсафаси ва ваҳдатул вужуд масалаларига оид илмий баҳслар билан машғул бўлиб қолиб, вақтлари, меҳнатлари ва заковатларининг каттагина қисмини беҳуда сарфлаб юбордилар.

Табиий ва тажрибий фанлар борасида мусулмонлар қўлга киритган ютуқлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, агарчи у ютуқлар ўтган асрлардагидан кўра юксакроқ, илм ва тажриба борасида сермаҳсулроқ бўлган бўлса-да, бироқ улар мусулмонларнинг бошқа илмий доиралардаги кенгқамровли ютуқларига номутаносиб эди. Тарих давомида бошқа мавзуларда намоён бўлганчалик иқтидор эгалари ва даҳолари намоён бўлмаган узоқ муддатларига тўғри келмас эди.

Табиат, коинот ва илмий тажрибаларга оид мусулмонлар қолдирган китоблардан оврўполиклар ўзларининг уйғонишларида фойдаланишган ва у китобларнинг қадр-қийматларини эътироф этишган бўлишса-да, бироқ улар фақатгина 17-18 асрларда оврўполиклар яратган улкан ва бой кутубхона олдида жуда ҳам оз эди. Биз Андалус уламолари ва шарқ ҳакимларининг асарлари билан ҳар қанча фахрлансак-да, улар илм, ҳикмат, тажриба ва синовлар борасида ғарбнинг улкан ютуқлари қаршисида ҳеч нарса бўлмай қолади. Миқдор жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам, ихтирода ҳам, ташаббусда ҳам. Шунингдек, илмий тадқиқотда ва техник мустаҳкамликда ҳам. Сиз агар мусулмон шарқининг маънавий жиҳатга бўлган эътибори ва илмий ҳамда тажрибий жиҳатларга мансублигини қанчалик эканини билмоқчи бўлсангиз унда, мисол учун, шайх Ибн Арабийнинг «Ал-Футуҳот ал-Маккия» китоби билан табиат ва ҳикматга доир энг буюк китобнинг ўртасини солиштириб кўрсангиз фаннинг юксаклиги, мавзуга эътибор ва унинг йўлидаги жидду жаҳдлар ўртасида катта фарқ борлигини кўрасиз. Ана шу нарса орқали сиз шарқнинг ундан қанчалар завқланганини билиб оласиз.

Бидъатлар ва залолатлар:

Исломдаги соф тавҳидни ширк, жаҳолат ва залолатнинг пардалари тўсиб бораёзган эди. Диний тузумга мусулмонларнинг ҳаётларидан каттагина ўринни эгаллаб бўлган бидъатлар аралашиб кетган ва у бидъатлар мусулмонларни тўғри дин ва дунёдан тўсиб қолган эди. Мусулмонларнинг ер юзидаги бошқа халқлардан фарқли тарафлари ва устунликлари шубҳасиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин туфайлидир. Ушбу диннинг афзаллиги ва мўъжизавийлиги унинг тўғрилиги ва муҳофазасидадир. Чунки у Аллоҳнинг ваҳийси, шариати, ожиз қолдиргувчи қонуни ва ҳикматли қоидаси экани билан фарқланиб туради:

Аллоҳ таоло «Фуссилат» сурасида марҳамат қилади:

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

«У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир», - (42-оят).

Шунинг учун унга одамларнинг ақллари таъсир қилса, амаллари ва ҳавойи нафслари дахл қилса, вакиллари тарафидан ўзгартирилган динлардан ва одамларнинг қўллари билан тўқилган тузумлардан унинг афзал тарафи фақатгина ўша сақланиб қолинган ваҳий ва маъсум илм миқдорича бўлиб қолади. Дунё ва охиратдаги саодатга кафил бўла олмайди. Ақлларни таслим қилишга ва одамларни ўзига жалб этишга лойиқ бўлмайди.

Ҳеч шубҳа йўқки, мазкур ва улардан бошқа зикр қилинмаган бир неча сабаблар мусулмон оламининг таназзулга тушишининг ички сабабларидир.

Шу билан  бирга, мусулмон оламининг таназзулга тушишининг ташқи сабаблари ҳам мавжуд.

Асосан ўша вақтда мазкур ташқи сабабларнинг энг каттаси ва даҳшатлиси узоқ давом этган салб юришидир.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини давоми...

2285 18:00 / 13.06.2021
Сиҳатсаломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги бир тож бўлиб, уни дардмандларгина кўра оладилар. Офият кишида бардавом бўлар экан, ундан жоҳил қолинур. Йўқотилар давоми...

2521 10:00 / 17.03.2021
Ўта бузилган динни ўзига дастак қилиб олган черков мислсиз туғёнга кетган давр. Черков одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга эмас, ўзига бўйсунишга мажбурлар, давоми...

2825 11:05 / 17.12.2019
Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра .Ҳозирги давр 1800 йилдан ҳозирги кунимизгача 1859 йилда Чарльз Дарвин 18091882 ўзининг .Турларнинг табиий танланиш йўли билан давоми...

1537 16:39 / 10.06.2024
Аудиолар

213090 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132313 14:35 / 11.08.2021