1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Талоқ бўлиб қайтиб келганга нафақа қилиш

14:43 / 11.07.2025 1396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл зоти турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бошқа бирор эркак қариндошининг нафақасида бўлиши маълум. У оила қуриши билан эрнинг нафақасига ўтади. Энди оиласи бузилиб, эридан ажраган аёлга ким қарайди? Уни нафақа билан таъминлаган киши савоб оладими? Агар савоб оладиган бўлса, қандай ишнинг савобини олади? Ушбу мақолада шу каби саволларга жавоб келади.

عَنْ سُرَاقَةَ بْنِ جُعْشُمٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَا سُرَاقَةُ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى أَعْظَمِ الصَّدَقَةِ - أَوْ قَالَ: أَعْظَمِ مِنَ الصَّدَقَةِ؟ -»، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ بَلَى. قَالَ: «أَنْ تُكْرِمَ مَرْدُودَةً إِلَيْكَ لَيْسَ لَهَا كَاسِبٌ غَيْرَكَ».

Суроқа ибн Жуъшумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди.

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёлга икром кўрсатмоғинг», дедилар».

Қизми, сингилми, турмуши бўлмай, оиласи бузилиб қайтиб келган бўлса-ю, унга сендан бошқа қаровчи, боқувчи бўлмаса ва сен ҳалол касб ила топганингдан уни нафақа билан таъминласанг, икром қилсанг, жаннатга кирасан.

Одатда, турмуши бузилиб, эриникидан қайтган қиз ёки сингил уйида яхши кутиб олинмайди. Сабр қилиб, ўша ёқда яшайвергани яхши эди, деган мулоҳаза ила уни иложи борича уйига қайтаришга ҳаракат қилинади. Натижада етишмовчиликданми, оғир ботадиган турли гап-сўзларданми ёки бошқа бир хўрликларга чидай олмасданми, ота уйига қайтиб келган бечора келин ноқулай ҳолга тушиб қолади. Ана шундай вазиятда унинг жонига оро кирган, мушкулини осон қилган, уни тушунишга ҳаракат қилиб, унга далда берган ва асосийси, у ўзини сиғиндидай, боқимандадай ҳис қилмаслиги учун, уни нафақа билан таъминлаб турган одам садақадан ҳам улуғроқ иш қилган бўлар экан. Чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилган бўлади.

Турмуши бузилиб, ота уйига қайтиб келган аёл зотини нафақа билан таъминлаш энг улуғ садақа ёки садақадан ҳам улуғроқ амал ҳисобланишини юқоридаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида .Аллоҳим Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ давоми...

2995 15:59 / 25.10.2019
. . .Абу Заррдан ривоят қилинади.Менинг халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани тавсия қилганларҚўлоёқлари кесилган қулга ҳам агар у давоми...

2717 14:02 / 05.10.2019
Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган акаука бор эди. Улар ёнмаён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар давоми...

4067 11:00 / 29.07.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, давоми...

3047 15:05 / 24.12.2019