
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Масалаларни тўғрилаш ва меросни тақсимлаш
Мерос уламоларининг наздида масаланинг асли
Фарзларнинг биринчи тури (½, ¼, ⅛)
Фарзларнинг иккинчи тури (⅔, ⅓, 1/6)
Масаланинг аслини чиқариш қоидаси
Тамосул, тадохул, тавофуқ ва табоюн
Масалани тўғрилаш ва унинг кўринишлари
Масалани тўғрилашга татбиқий мисоллар
Меросхўрлар ўртасида мерос тақсимлаш
Мерос тақсимлашнинг биринчи йўли
Мерос тақсимлашнинг иккинчи йўли
Масалаларни тўғрилаш. Мерос масаласи билан шуғулланувчи ҳар бир одам меросни ўз эгаларига ўта аниқлик билан ҳисоблайдиган тўғри ўлчов асосида тарқатишда қийналмаслик учун, ҳар бир меросхўрга ўз улушини камайтирмай, тўлиқ қилиб бериш учун масаланинг аслини билиши зарурдир.
Масаланинг аслини билиш. Фуқаҳолар ва мерос уламолари наздида масаланинг аслини билиш «таъсил» деб аталади. Таъсил – ҳ??ар бир меросхўрнинг улушини қолдиқсиз, энг оз ададга кўра чиқаришдир, чунки мерос масалаларини ечишда фақатгина бутун (яъни қолдиқсиз бўлинадиган) сон қабул қилинади.
Масаланинг аслини билишда аввало меросхўрларга қараймиз. Меросхўрларнинг ҳаммаси асабалар бўлиши, ёки барчаси фарз эгалари бўлиши, ёки асаба ва фарз эгалари аралаш бўлиши мумкин.
Агар меросхўрларнинг ҳаммаси фақат эркак асабалар бўлса, масаланинг асли уларнинг сонидан бўлади. Мисол учун, бир киши вафот этиб, ортидан бешта ўғил қолган бўлса, масала бешдан бўлади. Ёки бир киши вафот этиб, ортидан ўнта туғишган ака-ука қолган бўлса, масаланинг асли ўндан ва ҳоказо бўлади. Агар меросхўрлар эркак ва аёллардан иборат асабалар бўлса, битта эркакни иккита деб, битта аёлни битта деб ҳисоблаймиз. «Бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси шуни тақозо қилади. Кейин яна масаланинг аслини меросхўрлар сонидан ҳисоблаймиз. Мисол учун, бир киши вафот этиб, ортидан иккита ўғли ва учта қизи қолган бўлса, масаланинг асли еттидан бўлади. Агар бир киши вафот этиб, ортидан бешта қизи ва учта ўғли қолган бўлса, масаланинг асли ўн бирдан бўлади. Агар меросхўрлар еттита туғишган опа-сингил ва ўнта туғишган ака-укалардан иборат бўлса, масаланинг асли йигирма еттидан бўлади.
Агар меросхўрларнинг барчаси фарз эгалари бўлиб, масалада битта фарз бўлса, масаланинг асли мазкур фарзнинг махражидан бўлади. Учдан бирда уч, тўртдан бирда тўрт, олтидан бирда олти ва саккиздан бирда саккиз бўлади. Шунингдек, масаланинг асли, фарзига далолат қилувчи бўлиш махражи ҳам бўлади. Агар масалада фарзлар биттадан кўп бўлса, масаланинг асли махражлар ўртасидаги муштаракни икки баробар қилиш билан бўлади. У мутамосил – бир-бирига ўхшаш, мутадохил – бир-бирига киришган ёки мутабоюн – бир-биридан ажраган бўлиши мумкин.
Мерос илми уламолари масаланинг аслини билишда кишига енгиллик бўлиши учун осон қоидани ишлаб чиқишган. Бу фарзларни икки турга бўлиб олиш билан бўлади.
Биринчи тур: ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир (½, ¼, ⅛).
Иккинчи тур: учдан икки, учдан бир ва олтидан бир (⅔, ⅓, 1/6).
Агар фарзлар фақат биринчи турдан бўлса, масаланинг асли ундаги энг катта махраж бўлади. Агар масалада ½ ва ¼ бўлса, масала 4 дан бўлади, чунки икки тўртнинг ичига киради. Агар масалада ½, ¼, ⅛ лар бўлса ёки ¼, ⅛ лар бўлса, масала 8 дан бўлади. Агар масалада ⅓, 1/6 лар ёки ⅔, 1/6 лар бўлса, масала 6 дан бўлади, чунки уч олтига киради. Худди шунингдек, ҳар доим катта махражни масаланинг асли қилиб оламиз.
Лекин агар масалада иккита ёки ундан кўп фарзлар бўлиб, баъзилари биринчи турдан, бошқалари иккинчи турдан бўлса, қуйидаги қоидаларни ёдлаб олишимиз лозим бўлади.
Масаланинг аслини билиш қоидаси
1. Агар биринчи турдан ½, яъни ярим иккинчи турнинг ҳаммаси ёки баъзиси билан аралашса, масаланинг асли 6 дан бўлади.
2. Агар биринчи турдан ¼, яъни тўртдан бир иккинчи турнинг барчаси ёки баъзиси билан аралашса, масаланинг асли 12 дан бўлади.
3. Агар биринчи турдан ⅛, яъни саккиздан бир иккинчи турнинг ҳаммаси ёки баъзиси билан аралашса, масаланинг асли 24 дан бўлади.
Ушбу қоидаларни ойдинлаштириш учун баъзи мисолларни келтирамиз.
a) Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, она бир акаси, онаси ва туғишган амакиси қолди (1-жадвал)
1-жадвал
|
|
6 |
Масаланинг асли олтидан |
|
Эр ½ |
3 |
Меросхўр фаръ йўқлиги учун эр яримни олади |
|
Она бир ака 1/6 |
1 |
Меросхўр асл ва фаръ йўқлиги учун она бир ака олтидан бирни олади |
|
Она ⅓ |
2 |
Меросхўр фаръ йўқлиги, ака-укалар бир нечта бўлмагани учун она учдан бирни олади |
|
Туғишган амаки (асаба) |
0 |
Амакига ҳеч нарса ортмайди |
Ушбу мисолда кўрганимиздек, ярим, яъни ½ биринчи турдан ҳисобланади. У иккинчи турдан бўлган олтидан бир ва учдан бир билан аралаш келмоқда. Масала юқоридаги қоидага кўра олтидан бўлади. Бу натижа эр ва онанинг улушлари махражининг кўпайтмасидан ҳосил бўлди. 2×3=6.
б) Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, онаси, она бир иккита акаси ва туғишган акаси қолди (2-жадвал)
2-жадвал
|
|
12 |
Масаланинг асли 12 дан |
|
Хотин ¼ |
3 |
Хотин меросхўр фаръ йўқлиги учун тўртдан бирни олади |
|
Она 1/6 |
2 |
Ака-укалар бир нечта бўлганлиги учун она олтидан бирни олади |
|
Иккита она бир ака ⅓ |
4 |
Она бир иккита ака-ука фаръ ва асл йўқлиги учун учдан бирни олади |
|
Туғишган ака (асаба) |
3 |
Туғишган ака асаба бин-нафс бўлганлиги учун қолган молни олади |
Ушбу мисолда кўрганимиздек, тўртдан бир биринчи турдан бўлиб, у иккинчи турдан бўлган олтидан бир ва учдан бир билан аралаш келмоқда. Юқоридаги қоидага кўра масаланинг асли 12 дан бўлади. Буни хотин ва она бир акалар улушлари махражининг кўпайтмасидан чиқарамиз: 4×3=12
в) Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, қизи, ўғлининг қизи, онаси ва туғишган акаси қолди (3-жадвал)
3-жадвал
|
|
24 |
Масаланинг асли 24 дан |
|
Хотин ⅛ |
3 |
Хотин меросхўр фаръ борлиги учун саккиздан бирни олади |
|
Қиз ½ |
12 |
Қиз асаба қилувчи йўқлиги учун яримни олади |
|
Ўғилнинг қизи 1/6 |
4 |
Ўғилнинг қизи учдан иккини тўлдириш учун олтидан бирни олади, чунки бу қизларнинг улуши |
|
Она 1/6 |
4 |
Меросхўр фаръ борлиги учун она олтидан бирни олади |
|
Туғишган ака (асаба) |
1 |
Туғишган ака асаба бўлганлиги учун қолган молни олади |
Ушбу мисолда кўриниб турибдики, саккиздан бир биринчи турдан бўлиб, иккинчи турдан бўлган олтидан бир билан аралашиб келмоқда. Масаланинг асли юқоридаги қоидага кўра 2 дан бўлади. Ушбу натижа олтининг ярмини саккизга кўпайтириш билан (3×8=24) ёки саккизнинг ярмини олтига кўпайтириш билан (6×4=24) ҳосил бўлмоқда, чунки олти билан саккизнинг ярмида тавофуқ бор. Уларнинг бирининг ярмини олиб, иккинчисининг бутунига кўпайтирамиз. Қолган шу каби масалаларни ҳам шундай давом эттириш мумкин.
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.