1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Хаворижлар кимлар?

15:21 / 01 июль 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хавориж мазҳаби ҳеч бир илмий асосга эга бўлмаган  бир неча ақийдавий масалаларни ўз ичига олган. Жумладан:

1. Гуноҳ қилган мўмин дарҳол кофирга айланади.

Зотан, уларнинг мазҳаби таҳким Али розияллоҳу анҳуни, икки ҳакамни ва таҳкимга рози бўлганларни кофирликда айблашдан бошланган. Баъзи хаворижлар ўзларидан бошқани мўмин эмас, дейишгача бориб етганлар.

2. Золим волийларга қарши хуруж қилиш вожибдир.

Уларнинг мазҳаби худди шу «хуруж» сўзини ўзига исм қилиб олган. Аввалги хаворижлар таҳким масаласига норози бўлиб, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши хуруж қилганлар. Хуруж хавориж мазҳабининг асли ҳисобланади.

3. Мусулмонларнинг бошлиғини эркин сайловлар йўли билан сайлаш керак. У қурайшлик бўлиши шарт эмас.

Хаворижлар кейинчалик йигирмага яқин фирқаларга бўлиниб кетган. Аммо улардан тўрттаси маълум ва машҳур бўлган:

1. Азориқа.

Нофеъ ибн Азраққа эргашганлар. У «Хаворижлардан бошқа ҳамма кофир, бошқа мусулмонларнинг даъватига жавоб берилмайди, сўйишларини еб бўлмайди, уларга қиз бериб, қиз олиб бўлмайди, ораларида мерос бўлмайди» каби фатволарни чиқарган эди.

2. Нажадот.

Наждат ибн Омирга эргашганлар. У: «Дин фақат икки нарса – Аллоҳнинг маърифати ва Расулнинг маърифатидан иборатдир», дер эди. Яна: «Кимнинг ижтиҳоди уни ҳаромни ҳалол санашга ва ҳалолни ҳаром санашга етакласа, у узрлидир», дерди.

3. Абозия.

Абдуллоҳ ибн Абозга эргашганлар. Бу хаворижлар ичидаги энг ювош ва муросачи фирқа ҳисобланади. Бу фирқанинг фикрига кўра, хаворижлар бошқа мусулмонлар билан оила қурса ва мерос олса бўлади. Абозийлар ҳозир ҳам баъзи араб элларида яшаб келмоқдалар.

4. Суфрия.

Зиёд ибн ал-Асфарга эргашганлар. Бу фирқа ҳам худди Азориқа фирқасига ўхшашдир.

Хаворижлар бадавий бўлганлари учун улардан илмий асосдаги асарлар қолмаган. Асосан шеър, хутба ва ҳикоялари мавжуд, холос.

Хаворижларнинг чиқиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида олдиндан хабар айтиб қўйган эдилар. У ҳадиси шарифни имом Муслим ва имом Абу Довуд ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Менинг умматимдан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқади. Сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Намозингиз ҳам уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Рўзангиз ҳам уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Исломдан ўқ камондан тескари чиққандек чиқурлар. Ўзларича буни ўз фойдаларига ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, у уларнинг зараригадир. Агар уларга мусибат етказадиган лашкарлар ўзларига Набийлари тили ила ҳукм қилинган нарсани билсалар, амалдан тўхтаб қолурлар. Ўша нарсанинг белгиси шуки, уларнинг ичида бир одам бўлур. Унинг билагида чиғаноғи йўқ бўлур. Унинг билагининг учида сийнанинг тугмачасига ўхшаш тугмача бўлур. Унинг устида оқ туклар бўлур».

Хаворижлар билан бўлган жанг тамом бўлиши билан ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз одамларига мазкур сифатга эга одамни ахтаришни топширдилар. Улар уни топа олмадилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу унинг топилмаётганидан маҳзун бўлиб, ўзлари ахтара бошладилар. Охири ўликлар уюлиб ётган жойга бориб, бирма-бир қарадилар, ўша ердан ўша одамнинг жасади чиқди. Шунда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳу Акбар! Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғончи бўлмадим! Ана у! Қўли қисқа, чиғаноғи йўқ! Учида аёл кишининг сийнасидаги тугмачага ўхшаш нарса бор! Унинг устида бешта-еттита туки ҳам бор!

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
middot Сурия middot Ливан middot Гаити 1677ndash1804 middot Янги Франция o Канада sect Квебек sect Учдарё фр. TroisRiviegraveres sect Монреаль sect Буюк Ороллар ҳудуди фр. Pays d`en Haut o давоми...

2022 12:01 / 08 январь
Овропада еттинчи асрдан то янги уйғониш давригача юзага келган диний ислоҳот ҳаракатларида исломий ҳазора асосларининг чуқур изи бўлган. Зеро, Аллоҳнинг давоми...

1462 14:00 / 17.08.2023
Сиз муҳтарам азизлар дунёдаги энг пок ва покизаликка қаттиқ риоя қиладиган халқ вакили эканингиз билан фахрланиб юрасиз, албатта. Лекин ўша фахр боиси бўлган давоми...

2050 17:06 / 06.11.2020
Мусулмонлар яшаш санъатини қай тарзда амалга оширганларини ҳам қисқача ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.Ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлгани каби мусулмон давоми...

2956 16:00 / 27.02.2021
Аудиолар

213189 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132409 14:35 / 11.08.2021