Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

У Роббингиз ҳузуридан келгандир | Қуръони Карим дарслари (158-дарс)

19:00 / 23 июнь 1415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Эй одамлар! Батаҳиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди», деган («Юнус» сураси, 57-оят).

Эй одамлар! Қуръонни ёлғон деманг! Қуръонни фалончи тўқиган, деманг! Унинг тўғрисида шуб­ҳа қилманг!

«Сизга Роббингиздан мавъиза» келди.

У сизларга икки дунё бахтига эришишингиз учун керакли мавъизалар, панд-насиҳат ва кўрсатмалар йўллади.

Бу Қуръон оддий Китоб эмас, у Роббингиз ҳузуридан «кўкслардаги нарсага шифо» бўлиб келгандир.

У қалбингиздаги руҳий, маънавий дардлари­нгизнинг барчасига шифо бўлиб келди. Шулар қаторида сизнинг ичингиздаги «мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди».

Ким Қуръонга иймон келтириб, мусулмон бўлса, у ўша одамни ҳидоятга бошлайди, Аллоҳнинг раҳматига эриштиради.

Аллоҳ таоло яна:

«Агар сенга Биз нозил қилган нарсадан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳаргиз шак қилувчилардан бўлма», деган («Юнус» сураси, 94-оят).

Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир лаҳза ҳам Қуръони Каримнинг ҳақ эканига шубҳа қилмаганлар. Аммо бу ояти каримада:

«Агар сенга Биз нозил қилган нарсадан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра», дейилмоқда.

Яъни Аллоҳ таоло «Сендан олдин ҳам Қуръонга ўхшаш илоҳий китоблар нозил қилганмиз. Уларнинг давомчилари ҳозир ҳам бор, ана ўшалардан сўра», демоқда. Хўш, нима учун бундай демоқда?

Бу ерда гап Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсларига тегишли эмас, балки ушбу оятлар нозил бўлаётган вақт шу сиёқдаги баённи тақозо қилар эди.

Маккада узоқ вақт Ислом даъвати ривож топмай, туриб қолди. Хадижа онамиз ва Абу Толибнинг вафотларидан сўнг кофирларнинг озорлари яна ҳам кучайди. Исро ҳодисаси бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кечада Маккаи Мукаррамадан Байтул Мақдисга, у ердан осмонга чиқиб, меърож қилиб қайтганларидан сўнг баъзи кишилар бу ҳодисага ишонмай, Исломни тарк этдилар.

Ана шундай нозик бир пайтда тасбит ва қўллаб-қувватлаш зарурлигидан Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

Оятнинг давомида:

«Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳаргиз шак қилувчилардан бўлма», дейилмоқда.

Яъни «Сенга Роббингдан келган Қуръон ҳақдир. Ҳеч-ҳеч шак-шубҳага бора кўрма».

Аллоҳ таоло яна:

«Алиф Лаам Ро. (Бу –) оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра Ҳакийм ва Хобийр Зот томонидан муфассал (баён қилинган) Китобдир», деган («Ҳуд» сураси, 1-оят).

«Эй одамлар, сизларга ушбу зикр қилинганга ўхшаш ҳарф­лардан ташкил топган Қуръон келди. Унинг «оятлари мустаҳкам қилинган».

Яъни, унинг тузилиши пухта, далолат қилиши дақиқ, ҳар бир сўзи чуқур маъноли, ҳамма тарафи бир-бирига муносиб, ҳеч камчилиги йўқдир.

«…сўнгра Ҳакийм ва Хобийр Зот томонидан муфассал (баён қилинган) Китобдир».

Нимасини батафсил баён қилиш керак бўлса, ўша нарсаси, жумладан, ғоялари, мақсадлари, мавзулари батафсил баён қилингандир.

Аллоҳ таоло яна:

«Алиф Лааам Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир. Албатта, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл юритсангиз. Биз сенга ушбу Қуръонни ваҳий қилишимиз ила қиссаларнинг энг гўзалини ҳикоя қилурмиз. Ҳолбуки, ундан олдин бехабарлардан эдинг», деган («Юсуф» сураси, 1-3-оятлар).

Алиф, лом, ро каби ўзингизга таниш ҳарфлардан таркиб топган оятлар жамланиб, ушбу очиқ-ойдин Китобни вужудга келтирган.

Бу Китоб ҳарфларининг инсонга ёт бўлган жойи йўқ. Улар араб тилининг ёзув белгиларидир. Аллоҳ таоло Ўз Китобини шу ҳарфлар ила араб тилида нозил қилишни ирода этди.

«Албатта, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл юритсангиз».

Ҳа, бу Китоб оятлари ўша ўзингиз билган ҳарф­лардан ташкил топган арабий Китоб, араб тилидаги Қуръондир. Уни Аллоҳ таоло нозил қилди.

«...шоядки, ақл юритсангиз».

Шоядки ақл юритиб, бундай мўъжизакор Китобни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина келтира олиши мумкинлигини англаб етсангиз.

Эй охири замон Пайғамбари!

«Биз сенга ушбу Қуръонни ваҳий қилишимиз ила қиссаларнинг энг гўзалини ҳикоя қилурмиз. Ҳолбуки, ундан олдин бехабарлардан эдинг».

Яъни «Қуръон деб номланган илоҳий китобимизни ваҳий ила нозил этиш жараёнида сенга энг гўзал қиссани ҳам айтиб берамиз. Сен қавминг ичида ўқиш-ёзишни ўрганмаган, бундай қиссалардан хабарсиз кишилардан бири эдинг. Энди эса Аллоҳнинг инояти ила булардан хабардор бўласан ва уларни халққа етказасан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, уни махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. давоми...

4188 14:00 / 20.04.2021
155. Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.156. Улар мусибат етганда давоми...

6053 05:00 / 23.01.2017
1. Агар Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг каломини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига олиб келсаю, мўъжизалиги бўлмаса, ҳадиси қудсий саналади. давоми...

9101 14:11 / 26.10.2018
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар3учинчи мақолаХалафларнинг кўплари эса .Аршга истиводан мурод молик бўлиш ва тадбир қилишдир,, дейдилар. давоми...

4415 13:15 / 13.10.2020
Аудиолар

210865 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130130 14:35 / 11.08.2021