1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Мино водийси тарихи

14:13 / 13.06.2025 1879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мино қурбонлик қони шу жойда тўкилгани учун шундай номланган. Баъзилар: «Одамлар у ерда тўплангани учун Мино деб номланган», дейишган. Араблар одамлар тўпланган жойни Мино деб аташади. Мино Макка билан Муздалифа оралиғида, Масжидул Ҳаромнинг шимолидан 7 км узоқликда, ер ости йўлидан 4 км узоқликда жойлашган. Ҳожилар зулҳижжа ойининг 9, 11, 12-кунлари тунашади. Аллоҳ таоло бу ҳақда қуйидаги оятни нозил қилган:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз. Ким икки кунда шошилиб зикрни тўхтатса, унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир. (Мазкур ҳукмлар) тақводор кишилар учундир» (Бақара сураси, 203-оят).

Бу жой ҳарам ҳудуди ичидаги макон бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом у ерда шайтонга тош отганлар, Исмоил алайҳиссаломнинг ўринларига қўчқор сўйганлар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам тош отиб, видолашув ҳажи асносида шу ерда қурбонлик қилганлар. Мусулмонлар ҳам шайтонга тош отиб, қурбонлик сўйишган. Бу ерда Хайф масжиди ва учта тош отиш ўрни бор. Мана шу маконда ансорларнинг машҳур биринчи ва иккинчи Ақаба байъати содир бўлган.

Видолашув ҳажи асносида шу маконда Пайғамбар алайҳиссаломга Наср сураси нозил бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу жойда тунаб, ташриқ куни ва кечаси намоз ўқиганлар ва қурбонлик қилганлар. У зот: «Мен мана шу ерда қурбонлик қилдим. Минонинг барча ерида қурбонлик сўйилур. Сизлар юкларингиз олдида тўхтаб, қурбонлик сўяверинглар», деганлар. Яна ушбу маконда Мурсалот сураси нозил бўлган.

Саудия Арабистони ҳукумати ҳожиларга қулай шароит яратиш мақсадида бор кучини сарф қилиб, Минони текислаб, тоғ чўққисини тартибга келтириб, Минодаги шаръий чегара минтақасини кенгайтириш ишларини олиб борди. Бундан мақсад, бу жойга кўп сонли ҳожиларни сиғдириш эди. Яна йўлларни тартибга солиш, кўприклар қуриш, ичимлик сувларини етказиб бериш, ёнғинга чидамли чодирлар ўрнатиш, таҳоратхона ва ҳожатхоналар қуриш, бепул тиббий муолажалар хизматини кўрсатиш, хавфсизликни таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш ва бундан бошқа кўплаб хизматлар йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Мино ҳудудини аниқлаш учун ҳар томонга йўл кўрсатувчи белгилар ўрнатилган.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи,

ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳожи ёки умра қилувчи ватанига яқин қолганда ушбу дуони ўқийди.Бисмиллаҳ, ааибуна, тааибуна, обидуна, лироббинаа ҳамидуна, содақаллоҳу ваъдаҳу ва насора аҳдаҳу ва давоми...

7111 17:20 / 11.09.2017
Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади 1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган давоми...

5270 09:00 / 06.06.2024
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳаж билан умрани кетмакет қилинг. Албатта, худди босқон давоми...

1154 15:26 / 17.05.2025
Арабча .забиҳа, сўзи сўйиладиган ҳайвон дегани, ҳайвон сўйишга оид илм эса .забоиҳ, дейилади, бу .забҳ, ndash сўйишнинг кўплик шаклидир. .Забҳ, сўзи луғатда .ёрмоқ, давоми...

10807 12:21 / 12.06.2024
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021