1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Юксак тавозеъ

13:29 / 05.06.2025 1395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг илм ва фазллари машҳур бўлаётган ва шуҳрат қозонаётган эди. У киши ўзларининг воқеаларини қуйидагича сўзлаб берадилар: «Мен «Сийратун-Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобини олти жилд қилиб тамомладим. «Муҳтарам Зотнинг сийратларидаги бирор жилва ёки кўриниш менинг ҳаётимда ҳам бўлганми ёки йўқ? Агар бўлмаган бўлса, у ҳолда қандай бўлади?» деган ўй қайта-қайта қалбимда тинчлик бермас эди. Шу мақсад учун Аллоҳнинг бирор валийсини қидирдим. Тҳана Бҳавандаги хонақоҳда яшайдиган ва Аллоҳ таоло файзларини таратиб қўйган Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ҳақида эшитган эдим. Шундай қилиб, бир куни Тҳана Бҳаванга боришни ният қилдим ва сафарга чиқдим. Бориб, ҳазрат билан кўришдим ва бир неча кун у ерда турдим. Ортга қайтаётганимда ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга: «Ҳазрат! Бирор насиҳат қилинг», дедим. У зотнинг хаёлларига ўша пайт: «Шундай катта алломага нима насиҳат қиламан? Илм ва фазли бутун дунёга машҳур бўлса», деган ўй келибди. Кейин: «Эй Аллоҳ! Қалбимга унинг учун ҳам фойдали бўлган ва менинг учун ҳам фойдали бўлган нарсани сол», деб дуо қилибди. Шундан кейин ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳга хитоб қилиб: «Эй биродар! Бизнинг йўлимизда бошидан охиригача ўзингизни хокисор тутишингиз керак», дебдилар.

Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу сўзларни айтаётганларида қўлларини кўксиларига олиб бориб, паст тарафига бир зарба бердилар, зарба худди менинг қалбимга тушгандек бўлди».

Ҳазратимиз Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бу воқеадан кейин Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини шундай хокисор тутдиларки, унинг мисли топилиши қийин эди. Бир куни қарасам, хонақоҳнинг ташқарисида ҳазрат Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ мажлисга келганларнинг оёқ кийимларини тартиблаётган эканлар. Шундай тавозеъ ва муҳаббатни Аллоҳ таоло у кишининг қалбида пайдо қилди ва кейин юксак даражаларга кўтариб қўйди».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг .Аллоҳим Мана яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим Фазлу караминг ила давоми...

2105 09:14 / 18.11.2024
Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда ўтирсалар, саҳобалар ҳам атрофларида ўтирар эди. Шундай мажлисларнинг бирида кимдир орқасида боласини опичлаб давоми...

6047 17:03 / 22.12.2023
Бир киши ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай деб ёзди.Жуда кўп зикр ва тиловат қила бошлаганман. Таҳажжуд ҳам хуфтондан кейин кечанинг охирги кечасида давоми...

4213 09:16 / 18.03.2024
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4918 16:31 / 17.01.2018