1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Тоғдан ҳам оғир

15:15 / 04.06.2025 1317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдилар. Бир дарахт ёнидан ўтиб қолишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига дарахтга чиқиб, мисвок қилиш учун шох кесиб келишни буюрдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дарахтга кўтарилдилар, у киши енгил, жуссалари озғин одам эдилар. Бир шохдан кесиш учун уни торта бошладилар. Шу онда шамол эсиб, либосларини ҳаракатга келтириб, болдирларини очиб қўйди, қарасалар, у болдирнинг иккиси ҳам ингичка, кичкина экан. Одамлар болдирнинг ингичка, ориқлигини кўриб кулиб юбордилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нимага куляпсизлар?! Болдирининг ингичкалиги учунми?! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, у иккиси (болдири) тарозида Уҳуддан ҳам оғирроқдир» дедилар.

Ҳақиқат баъзида кўрганингиздек ва эшитганингиздек бўлмайди. Улуғ саҳобийнинг икки болдирлари кўринишидан ингичка, аммо охират тарозисида Уҳуд тоғидан ҳам оғир бўларкан.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи давоми...

14652 20:15 / 21.04.2017
БИРИНЧИ ХАЛИФА АБУ БАКР СИДДИҚ Разияллоху анҳу ДАВРЛАРИЭнг аввалги мусулмон ва энг биринчи сиддиқ ва Расулуллоҳнинг ҳамсуҳбатлари ҳамда Улардан кейинги биринчи давоми...

39675 20:20 / 21.04.2017
Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари давоми...

1630 10:39 / 04.07.2024
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга шундай дейди rdquoУсоманинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сенинг отангдан кўра севикли давоми...

6252 19:27 / 21.04.2017