1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

08:15 / 04.06.2025 749 pdf Ўқиш режими + -

 

Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлашини маълум қилди.

«6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан халқимизга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди», - дейилади хабарда.

Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Президент қарорига кўра, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 7 июнь, шанба куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрида 2021 йил туризм соҳасида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот давоми...

1803 20:33 / 10.01.2021
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

1691 18:43 / 21.09.2023
Финландиянинг ёш мусулмон аёллари спорт билан шуғулланиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлдилар. Энди улар ҳижобда футбол ўйнашлари мумкин бўлади.Финландияда давоми...

1705 17:30 / 18.05.2021
Илк бор ўзбек тилига таржима қилинган .Олим бола, дастури болажонларга Ислом динини ўргатувчи ажойиб ўйиндир. Ушбу дастур орқали фарзандларингиз ақлни чархловчи давоми...

44040 15:46 / 15.12.2020