1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж кунлари бошланмоқда

19:12 / 03.06.2025 893 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.

Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мутасаддилар меҳмонхоналардан Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.

Айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларга урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.

Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 27 май куни Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Туркиянинг Чанкири Каратэкин университети билан ҳамкорликдаги .Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис давоми...

1347 11:45 / 29.05.2024
2024 йилнинг 10 апрель куни пойтахтимиздаги 125 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга давоми...

1880 18:32 / 09.04.2024
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча даҳасидаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжидида узоқ йиллар имомхатиб сифатида динимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган устоз давоми...

2154 14:32 / 25.08.2022
Бугун, 5 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг 10 сонида Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу суҳбат асносида давоми...

1722 09:58 / 05.04.2022