1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд аёл қиссаси

00:00 / 11.03.2017 4703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг барча саҳобалари маҳрни тўрт юз дирҳамдан оширмас эдилар. 

Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғилганларга қарата: “Аёлларнинг маҳрини тўрт юз дирҳамдан кўпайтирманглар! Ким шу миқдордан кўпайтирса, белгилангандан ортиқчасини байтулмолга мусодара қилдираман” деб амр қилдилар. Бу гапларни айтиб бўлиб, энди минбардан тушган ҳам эдилар-ки, қурайшлик бир аёл ўрнидан туриб: 

“Эй мўминлар амири, одамларни аёлларга тўрт юз дирҳамдан кўп маҳр беришдан қайтаряпсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. Шунда аёл: 

“Аллоҳ таолонинг “Агар бир хотинни (талоқ қўйиб), ўрнига бошқа хотинни алмаштирмоқчи бўлсангиз, аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз. Уни бўҳтон ва аниқ гуноҳ билан оласизми?!” (Нисо, 20) деган сўзини эшитмаганмисиз?!” дея эътироз билдирди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар ўзларига ўзлари: 

“Эй Аллоҳ, мени кечир. Ҳамма одамлар Умардан кўра фақиҳроқдир” дедилар. Кейин минбарга қайтиб чиқдилар-да: 

“Эй одамлар, мен сизларни хотинларингиз маҳрини кўпайтиришдан қайтарган эдим. Энди ким ўз молидан хотинига қанча маҳр бермоқчи бўлса, бераверсин. Аёл рост гапирди, Умар хато қилди” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаннат аҳли дўзах аҳлидан .Нима сабабдан дўзахга кирдингиз, деб сўраса, улар аввало .Намоз ўқимас эдик,, дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик

3879 11:40 / 04.04.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotЖаннатда бир хона бор, унинг устки кўриниши ичидан, ички кўриниши устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло овқат улашган, давоми...

4019 09:21 / 20.06.2017
Менга қуроли тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбаси сергаплик эмас, сукут бўлган шахслар ёқади.

3139 03:45 / 29.11.2017
Бу ҳақда Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар .Раҳмат пайдо бўлади. Кейин у бошқаради. Ҳузур унга эргашади, яъни ўз навбатида у ҳам ҳозир бўлади,. Асл нарса давоми...

1481 04:28 / 24.04.2025
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021