1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни доим айтиб юриш фазилати

09:00 / 04.06.2025 2427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зумайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббосга: «Қалбимда ниманидир ҳис қиляпман», дедим. У киши: «Нима у?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, уни бирор кишига айтмайман», дедим. У киши: «Бирор шак бўляптими?» деб кулдилар. Сўнг: «Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто, Аллоҳ таоло: «Агар Биз сизга туширган нарсага шубҳада бўлсангиз...» (Юнус сураси, 94-оят) оятини нозил қилган.

Қачон нафсингда бирор нарса топсанг: «Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шай`ин ъалийм», деб айт», дедилар».

Маъноси: У аввал ва охирдир, У зоҳир ва ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир.

Абу Довуд ривояти.

Устоз Абулқосим Қушайрийнинг рисолаларида Аҳмад ибн Ато Рузборийдан ривоят келтирилган. У киши айтадилар: «Таҳорат қилганимда, сувни кўп ишлатиб юборгандай бўлдим, ичимда ғашлик пайдо бўлди. Кейин: «Эй Раббим, афв эт, афв эт», дедим. Шунда: «Афв илмдадир», деган нидо эшитилди. Сўнгра мендан ҳалиги ғашлик кетди».

Баъзи уламолар: «Намоз, таҳорат ва шуларга ўхшаш нарсада васвасага тушган киши: «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиши мустаҳабдир. Чунки шу калимани шайтон эшитса, узоқлашади», дейишган.

«Лаа илаҳа иллаллоҳу» калимаси зикрнинг бошидир. Шунинг учун умматнинг улуғлари, солиҳларнинг тарбиячилари, муридларга одоб берувчилар шу калимани доимо айтиб юришни буюришган.

Саййид Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтадилар: «Абу Сулаймон Доронийга васваса оралагани тўғрисида шикоят қилдим. У киши: «Агар сендан васваса кетишини хоҳласанг, қай вақт бўлса ҳам, хурсанд бўл. Чунки мўминнинг хурсандчилигидан кўра шайтонни ғазаблантирадиган нарса йўқдир. Агар ғам чекаверсанг у ҳаддидан ошаверади», дедилар».

Баъзи уламолар: «Иймони комил киши васваса билан синалади. Чунки ўғри ҳеч қачон хароба уйни ўмаришни қасд қилмайди. Шунинг сингари шайтон ҳам иймони заифни эмас, балки иймони комилни қасд қилади». деб айтишди.

Валлоҳу аълам!

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси давоми...

3348 09:35 / 29.07.2020
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб давоми...

1282 06:57 / 20.12.2025
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига .Юз марта давоми...

1075 05:32 / 23.10.2025
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

5327 17:10 / 29.04.2019
Аудиолар

230141 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148721 14:35 / 11.08.2021