1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъбанинг бино қилиниши

15:31 / 31.05.2025 2441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихий ривоятларда келишича, Каъба тарих мобайнида 12 марта қурилган.

Улар қуйидагилар:

1. Фаришталар.

2. Одам алайҳиссалом.

3. Шис ибн Одам алайҳиссалом.

4. Иброҳим ва Исмоил алайҳиссалом.

5. Имлиқ.

6. Журҳум.

7. Қусай ибн Килоб,

8. Қурайш.

9. Абдуллоҳ ибн Зубайр (ҳижрий 65, милодий 684 йил).

10. Ҳажжож ибн Юсуф (ҳижрий 74, милодий 693 йил).

11. Султон Мурод Усмоний (ҳижрий 1040, милодий 1630 йил).

12. Саудия Арабистони подшоҳи, икки шарафли ҳарам ходими Фахд ибн Абдулазиз (ҳижрий 1417, милодий 1996 йил).

Байтуллоҳ биринчи қурилган кундан буён минг йиллар ўтган бўлса-да, унинг пойдевори бақувват ва мустаҳкам экани намоён бўлади. Уни Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар кўтаришган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

«Эсланг, Иброҳим Исмоил билан биргаликда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтариб...» деб айтган (Бақара сураси, 127-оят).

Сўнгра Каъба биноси мана шу пойдевор устига бир неча марта қурилган. Бу ҳақда Язид ибн Румон айтадилар: «Ибн Зубайр Каъбани бузиб, қайта қурганида у ерга тошларни киргизди. Мен ўша ерда Иброҳим алайҳиссалом пойдевор қилиб қурган тошларни кўрдим, у худди туянинг ўркачига ўхшар эди».

Имом Бухорий ривояти.

Бундан билинадики, Ибн Зубайр Каъбани эски пойдевор устига қурганлар. Ҳижрий 1417, милодий 1996 йили ернинг остидаги 1 метр 40 см чуқурликда ана шу эски пойдевор кашф қилинди. Аён бўлдики, пойдевор тошлари бир-бирига мустаҳкам киришиб, унинг ўртасини боғлаб турган ҳеч қандай тиргак йўқ эди. Ана шу пойдевор устига янгидан уй қурилаверган.

Бу пойдевор қурилганига беш минг йил бўлгани, ҳаво инжиқлиқлари, селлар келишига қарамасдан, ҳеч нарса бўлмаганини айтиб ўтиш ўринлидир. Бунга яна Иброҳим алайҳиссаломдан олдин қурилган пайтни ҳам қўшамиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу пойдевор Каъбани кўтариб туришга салоҳиятлидир. Демак, Каъба пойдевори холис тавҳид ва тўғри дин учун абадий мўъжиза бўлиб қолажак, иншааллоҳ.

Қурайш Каъбани аввалгиларига қараганда анча яхши бино қилган эди. Юқорида эса Каъбани Ибн Зубайр қурганлари ҳақида айтиб ўтдик. Бу Ҳажжож уни вайрон қилганидан кейинги қурилиш эди.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи,

ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўққизинчи зулҳижжa куни Минoдaн Aрaфoтгa рaвoнa бўлишнинг суннaт тариқаси шуки, ўша куни қуёш чиқишини кутиб турилaди. Сaбийр тoғининг устидa қуёш нурлари кўрингач, давоми...

3860 05:00 / 16.01.2017
Сайид Абдуллоҳ алЖардоний quotФатҳул Алламquot китобида ҳаж ҳақидаги саволларни ўрганиш заруриятини шундай ёзадилар quotҲаж сафарига бормоқчи бўлган киши учун энг давоми...

4883 16:42 / 15.08.2017
Ҳажарул асвад билан айвонча орасидаги масофа ndash 14 метр 5 см. Рукну шомий билан айвонча оралиғи ndash 14 метр. Шозурвон билан айвонча оралиғи ndash 13 метр 25 см. Замзам давоми...

1444 10:13 / 14.08.2025
1. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўшимчалари ndash ҳижрий 17, милодий 639 йилда. 2. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қўшимчалари ndash ҳижрий 26, милодий 648 йилда. 3. Абдуллоҳ давоми...

1255 16:17 / 07.11.2025