1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Эҳром мийқотлари ҳақида

14:19 / 30 май 1126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мадина аҳлига Зулҳулайфани, Шом аҳли учун Жуҳфани, Нажд аҳлига Қарнул манозилни, Яман аҳли учун Яламламни мийқот – эҳром боғлаш ўрни этиб тайинладилар. Ўша жойлар уларга ҳам, бошқа томонлардан ҳаж ва умра қилишни хоҳлаб келганларга ҳам мийқотдир. Ким мана шу белгиланган ерларга яқин турса, ўша турган жойи мийқотдир. Ҳатто Макка аҳли ҳам Маккадан эҳром боғлайди».

Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслимнинг ривоятларида:

«Ироқ аҳлининг мийқоти Зоту Ирқдир», дейилган.

Маккаи Мукаррама билан мийқотлар орасидаги тахминий масофалар:

Карнул манозил - 80 км.

Зоту Ирқ - 90 км.

Яламлам - 130 км.

Жуҳфа - 187 км.

Зулҳулайфа - 410 км.

Зулҳулайфанинг жуғрофий ўрни ва тарихи

Уни «Абёру Алий» деб ҳам номлашади. Бу жой Мадина аҳли ва ана шу ердан ўтганларнинг мийқотидир. Шимолий томонда Маккаи Мукаррамадан 410 км узоқликда, Масжидун Набавийдан 10 км узоқликда жойлашган.

Унинг астрономик ўрни шимолдан доиранинг энига кесишган 44, 24, 24 рақамларига тўғри келади.

Шарқдан узунасига чизиқнинг 33, 32, 39 рақамларига тўғри келади. У ерда Зулҳулайфа масжиди, Мийқот масжиди ва Шажара масжидлари бор.

Асарларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томонга чиқадиган бўлсалар, Шажара номли масжидда намоз ўқир эдилар.

Уни янгидан бино қилиб кенгайтириш Саудия Арабистони подшоҳи, икки шарафли ҳарамнинг ходими томонидан 200 миллион риёл сарфлаб амалга оширилди. Саҳнаси ва қўшимча ерларини ҳисоблагандаги кенглиги 90000 квадрат метр. У 5000 нафар мусулмонни ўз ичига сиғдира олади. Минораси 64 метр, қуббаси эса 28 метр.

Карнул манозил мийқоти

Катта тоғдан ажралган кичкина тоғ Карнул манозил дейилади.

Карнул манозил Нажд аҳли, унга қўшни бўлганлар, Ҳалиж ва бошқа Риёз ҳамда Тоиф йўлидан келувчилар мийқотидир. Маккаи Мукаррамага иккита асосий йўл борлигини ҳисобга олиб, мийқот ва эҳром нуқтасини чегаралаб, икки масжид бино қилинган. Улар:

1. Мийқоту сайлул кабир;

2. Мийқоту водий муҳаррам.

Сайлул кабир мийқоти масжиди

Бу масжид Масжидул Ҳаромдан 80 км узоқликда жойлашган. Шимоли-шарқий томондан эса 40 км узоқликда, Тоиф шаҳрининг шимолида жойлашган. Масжид ҳижрий 1402 санада қурилган. Шимолий томонда Сайлул кабир шаҳри жойлашган. Астрономик ўрни шимолий томондан энига кесишган доиранинг 51, 37, 21 рақамларида, чизиқнинг узунасига 25, 25, 40 рақамларида жойлашган.

Масжиднинг қўшимча ерларини қўшгандаги майдони 2600 квадрат метр. У 3000 дан зиёд мусулмонни ўз ичига сиғдира олади. Унинг қурилишига 76 миллион риёл маблағ сарфланган. Бу ерда ҳаж ва умрага эҳром боғловчилар муҳтож бўлишганида хизмат кўрсатиш хоналари ҳам қўшимча қилинган.

Водий муҳаррам масжиди

У Карнул манозил мийқоти деб ҳам танилган. Бу мийқот Сайлул кабир масжидининг жанубий томонида жойлашган бўлиб, икковининг ўртасидаги масофа 33 км. Масжидул Ҳаромдан 76 км узоқликда, Тоифдан эса 10 км узоқликда жойлашган. Астрономик жиҳатдан шимолий томондан доиранинг энига кесишган 43, 20, 21 рақамларида, шарқий томондаги чизиқнинг узунасига 39, 19, 40 рақамларида жойлашган.

Саҳнаси 40х25=1000 квадрат метр. Асосий кириладиган жойнинг устида 25х15=375 квадрат метр ўлчовда аёллар учун намоз ўқиш зали бор. Эркагу аёллар учун тайёрлаб қўйилган ўриннинг барчаси 1375 квадрат метрдир.

Жанубий-ғарбий устун томонда тўртбурчак шаклли минора бўлиб, баландлиги 30 метр. Бу масжидни қуришга 55 миллион риёл маблағ сарфланган. Шунингдек, бу ерда ҳаж ва умрага эҳром боғловчиларнинг эҳтиёжини қондириш мақсадида кўплаб қулайликлар яратилган.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи,

ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг Лаа илаҳа давоми...

9008 06:51 / 18.08.2018
Сайид Абдуллоҳ алЖардоний quotФатҳул Алламquot китобида ҳаж ҳақидаги саволларни ўрганиш заруриятини шундай ёзадилар quotҲаж сафарига бормоқчи бўлган киши учун энг давоми...

4836 16:42 / 15.08.2017
Тaвoф нaмoзидaн кeйин зaмзaм сувидан ичиш Ҳожи тaвoф нaмoзидaн фoриғ бўлгaч, имкон бўлса Кaъбaтуллoҳ oстoнaсини ўпиб, мултaзaмгa ёпишиб вa юзини Кaъбa дeвoригa қўйиб мурoдларини давоми...

5348 05:00 / 16.01.2017
Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом давоми...

1716 18:32 / 25.05.2024
Аудиолар

213254 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132476 14:35 / 11.08.2021