1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Оғриқлар қумга, яхшиликлар харсангтошга...

13:36 / 28.05.2025 1316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки дўст саҳродан ўтиб боришарди. Сафар асносида ўрталарида келишмовчилик юзага келди. Бири иккинчисининг юзига тарсаки туширишгача борди. Юзига тарсаки туширилган дўст оғринди, лекин бир оғиз сўз демади, қумга «Менинг энг азиз дўстим бугун юзимга тарсаки туширди» деб ёзди. Шундан сўнг иккиси ҳам йўлда давом этиб, яшил воҳага етиб бордилар. Икки дўст ўша ердаги кўлда чўмилишга қарор қилдилар. Юзига тарсаки урилган йигит лойга ботиб қолди ва чўкиб кетишига сал қолди. Лекин Аллоҳ таолонинг изни билан дўсти уни қутқариб қолди. Чўкишдан қутилиб қолган йигит ўзига келгач, харсангтошга «Дўстим бугун менинг ҳаётимни қутқариб қолди» деб ёзди. Шунда тарсаки туширган ва чўкишдан қутқариб қолган дўст шеригидан: «Сени урганимдан сўнг қумга ёзгандинг, ҳозир харсангтошга ёздинг, нечун?» деди.

Шунда дўсти: «Бизга бирор киши озор берганда, шамол келиб ўчириб кетиши учун уни қумга ёзишимиз керак. Шамол эсганда, ёзувни беркитиб ташлайди. Лекин бирор инсон бизга яхшилик қилса, уни харсангтошга ёзишимиз керак. Шамол эсишига қарамай ёзув доим қолади. Оғриқларимизни қумга, яхши тажрибаларни харсангтошга ёзишни ўрганайлик» деди.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига осган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола хушёр ва закий давоми...

4821 09:26 / 01.01.2024
Халқимизда .Чин кўнгилдан истасанг, сўқир кўздан ёш чиқади,, деган мақол бор. Дарҳақиқат, агар инсон чин дилдан хоҳласа, Аллоҳ таолонинг изни билан, жуда кўп ишларни давоми...

2048 18:24 / 09.02.2023
Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири ndash меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида давоми...

2899 14:16 / 30.01.2024
Милодий 11211269 йиллар орасида Шимолий Африка, Андалус ва Ғарбий Саҳро давлатларига ҳоким бўлган Муваҳҳидлар Давлатининг асосчиси Абдул Муъмин пойтахт Марокаш давоми...

3063 16:45 / 31.12.2023