1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Танъим масжиди тарихи

16:48 / 24.05.2025 1125 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масжиднинг номи «Масжиди уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо»дир. У Масжидул Ҳаромнинг шимол томонида, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Унинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир. Ҳижрий тўққизинчи, яъни ҳажжатул вадоъ йилида уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо умрани ният килиб эхромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва у онамизнинг исмлари билан аталди. Худди шу нарса Жобир розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб, Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлару, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар.

Ибн Журайж: «Атони кўрганимда у зот Оиша розияллоҳу анҳо умра қилган ўринни сифатлаб, Муҳаммад ибн Алий Шофеъий қурган масжид ўрнига ишора қилдилар. Оиша масжидининг қайта қурилиши икки шарафли масжид ходими томонидан амалга оширилган. У ернинг ўрни 84000 квадрат метрни ўз ичига олиб, қайта қуришга 100 миллион риёл (Саудия пул бирлиги) сарф этилган. Масжид биносининг майдони 6000 квадрат метр. Масжид 150000 нафар мусулмонни ўз ичига сиғдира олади.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган..

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажнинг фарзлари учта 1. Эҳром. 2. Арофатда туриш.3. Зиёрат тавофи. Яна уларга тобеъ бўлган фарзлар ҳам бор.Ҳажнинг фарзларини бирмабир санаймиз.1. Ҳажни ният давоми...

25151 05:00 / 16.01.2017
Илгари замонларда мўминмусулмонлар Мақоми Иброҳим орқасида имом билан бирга намоз ўқишар эди. Бу жой намоз ўқувчиларга торлик қилиб қолганида 120 ҳижрий йили давоми...

1320 14:00 / 22.10.2025
Ҳажнинг таърифиҲаж луғатда қасд қилмоқ ёки улуғ қасд. Ҳаж шариат истилоҳида ҳаж нияти ила эҳром боғлаган ҳолда ўз вақтида арофатда туриш ва тавоф амалини давоми...

4923 05:00 / 16.01.2017
1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилсин. Гyнoҳлapини тapк эта туриб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop давоми...

4761 09:00 / 02.06.2024
Аудиолар

230193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148771 14:35 / 11.08.2021