1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Маккаи Мукаррама ҳарами тарихи

14:11 / 23.05.2025 2023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маккаи Мукаррама атрофидаги жойларнинг ҳукми Макка ҳарамининг ҳукмидадир. Аллоҳ таоло Маккада нимани ҳаром қилган бўлса, уларни ўша ерларда ҳам то қиёмат кунигача ҳаром қилган. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломни ҳарам ҳудудида турғизиб, тошдан чегара ўрнатишни буюрди. Иброҳим алайҳиссалом уни ўрнатдилар. Демак, ана шу чегара ҳаром билан ҳалолни ажратишдаги биринчи чегара эди. Макка фатҳидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тамим ибн Асад ал-Ҳузоъийни юбориб, уни янгилатдилар. Кейинчалик мусулмон халифалар ва уларнинг аъёнлари ҳар томондан чегарани янгиладиларки, ҳатто Ҳарамни ўраб турган ердаги байроқларнинг адади 943 тага етди. У байроқлар тоғлар, адирлар ва тепаликларга ўрнатилган. Вақт ўтиши билан уларнинг кўп қисми бузилиб кетган. Фақатгина ислоҳ килиб янгиланганларигина сақланиб қолган.

Ҳарам ҳудудини ўраб турган чегара масофасининг узунлиги 127 км, Ҳарамнинг масофаси 550 кмни ташкил этади. Аллоҳ таоло ушбу доиранинг ичини одамлар йиғиладиган, омонлик ери қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган:

«Кимки у жойда (яъни Масжидул Ҳаромда) зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса, аламли азобдан тоттириб қўюрмиз» (Ҳаж сураси, 25-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ бўлган куни: «Еру осмон халқ қилинган кундан бери Аллоҳ бу шаҳарда наботот узиш, ҳайвон овлаш ва бошқа турли ёмон ишларни ҳаром қилган. Аллоҳ ҳаром қилгани сабабли бу то қиёмат кунигача ҳаромдир. Мендан олдин бирор кишига у ерда уруш ҳалол қилинмаган. Менга фақат бир оз фурсатга кундузи рухсат берилган. Бу нарса Аллоҳ ҳаром қилгани сабабли то киёмат кунигача ҳаром қилинган. У ерда бирор тиканни юлиш, овни ҳайдаб кетиш, тушиб қолган нарсани олиш мумкин эмас. Лекин тушиб қолган нарса танишиники бўлса, етказиш мақсадида олиши мумкин. У ерда ҳожат ушатмайди».

(Имом Муслим ривояти, 1353-ҳадис).

Саъид ибн Мусайяб: «Менга етиб келдики, Макка аҳли ҳаром қилинган нарсани ҳалол қилиб олишмагунича ҳалок бўлишмайди», деганлар. (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Фокиҳий. Таваллуди ҳижрий 280, милодий 832 сана, вафоти ҳижрий 275, милодий 888 сана. 1501-ҳадис, санади ҳасан).

Мужоҳид ҳарамнинг одоблари ҳақида гапириб: «Агар ҳарамга кирсанг, бирор кишини итариб юборма, бирор кишига озор берма ва у ердан бирор кишини сиқиб чиқарма», дедилар.

Масжидул Ҳаром билан ҳарамнинг баъзи ҳудудлари орасида тахминий масофа қуйидагича: Танъим - 7,5 км, Нахла - 13 км, Узоту лабан - 16 км, Жаърона - 22 км, Ҳудайбия - 22 км, Жабал Арофат - 22 км.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. давоми...

2174 13:08 / 15.06.2024
. Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб .Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, ибодатда қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, давоми...

9618 05:00 / 16.01.2017
Мансакул мутавасситrdquo китобининг соҳиби шайх АсСанадий раҳматуллоҳи алайҳ айтади1. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи давоми...

4247 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

2346 18:52 / 04.06.2025