1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

У қандай яхши вакил

10:30 / 23.05.2025 1274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки киши ўртасида ҳукм қилдилар. Зарарига ҳукм қилинган киши кетаётиб:

حَسْبِيَ اللهُ وَنِعْمَ الوَكِيلُ

«Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл» деб айтди. Шунда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ожизни маломат қилади. Сен кучлиликни маҳкам тут. Агар сен ёқтирмайдиган бирор иш содир бўлса, «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл», деб айт», дедилар».

Маъноси: Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. У қандай яхши вакил.

Абу Довуд ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига .Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта .Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, давоми...

9879 11:45 / 11.01.2021
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга .Эй Алий, сенга сўзларни ўргатайми Қачон қийин аҳволга тушиб қолсанг, уларни давоми...

1764 10:05 / 20.05.2025
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай қолган киши ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига давоми...

1410 09:42 / 27.05.2025
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар .Аллоҳумма бисмика роббий вазоъту жамбий давоми...

2296 10:00 / 11.06.2023