1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар вакиллари ўзбек алломаларининг дунё тамаддунидаги ўрнини эътироф этди

14:14 / 20.05.2025 1052 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад ал-Кавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов қабул қилди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари ривожланаётгани айтиб ўтилди, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони Карим ва тажвид ўқув курслари, нашриёт-матбаа ишларига оид маълумотларга делегация вакиллари қизиқиш билдирди.

Муҳаммад ал-Кавварий бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига катта ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар динимиз ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида бутун оламга машҳурлигини эътироф этди.

Учрашув давомида икки давлат мутахассислари иштирокида қўлёзмаларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни чоп этиш, диний таълим, зиёрат туризми йўналишида ҳамкорлик қилиш  ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Юқорида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида амалий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Меҳмонлар Диний идора Кутубхона фондидаги ноёб ва нодир асарлар билан танишиш асносида Мўйи муборак мадрасасида жойлашган ҳазрати Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилишди.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Премьерлига ҳакамларига Рамазон ойида бўладиган баҳсларда оғиз очиш пайтида ўйинни тўхтатиб туриш таклиф қилинди. Бу ҳақда Sky Sports манбаси хабар берди. Рўза давоми...

1933 14:43 / 23.03.2023
Ҳилолrdquo нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ҳилолrdquo нашриётматбааси директори Абдулвоҳид Саттиевга падари бузрукворларининг вафот этгани давоми...

9701 09:44 / 12.01.2018
Невшеҳирнинг Эсентепе туманидаги .Ташлибал, жомеъ масжиди имомхатиби Ахмад Айдамир масжидни ботаника боғига айлантирди. Анадолу агентлиги хабарига кўра, у 1992 давоми...

2586 16:30 / 17.06.2022
Сакарияда .намунали авлодни тарбиялашни, мақсад қилган Қуръон академияси 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган қиз талабаларни араб ва Ислом илмлари билан бирлаштиришга давоми...

3014 09:00 / 29.06.2021